ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Украина мундиалга чиқолмади, Уэльс турнир йўлланмасини қўлга киритди
05 jun 2022 22:58
News
ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Украина мундиалга чиқолмади, Уэльс турнир йўлланмасини қўлга киритди
Эслатиб ўтамиз, Украинадаги нотинч вазият сабаб терма жамоа иштирокидаги учрашувлар кейинроққа қолдирилганди. Плей-офф ярим финалида украинлар Шотландияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда эса уларга Гарет Бэйл етакчилигидаги Уэльс терма жамоаси рўбаро келди. Учрашувнинг 34-дақиқасида қанотдан оширилган тўпни Ярмоленко ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа, уэльсликлар 66 йиллик танаффусдан сўнг ўз тарихларида иккинчи марта мундиалга йўлланма олишди. Украина эса кетма-кет тўртинчи маротаба жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.
Уэльс терма жамоаси қуръага кўра, "Б" гуруҳида Англия, Эрон ва АҚШ терма жамоалари билан куч синашади.
Уэльс – Украина 1:0
Гол: 1:0 – 34, автогол Ярмоленко.
Уэльс – Хеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Ампаду, Уильямс (Норрингтон-Дэвис, 90), Рэмзи, Аллен, Бэйл (Уилсон, 83), Мур, Джеймс (Джонсон, 71).
Украина – Бущан, Караваев, Матвиенко, Забарный, Миколенко, Ярмоленко, Цыганков (Мудрик, 77), Степаненко (Сидорчук, 70), Малиновский (Шапаренко, 70), Зинченко, Яремчук (Довбик, 77).
Огоҳлантиришлар: Аллен (2), Джеймс (3), Миколенко (32), Мудрик (90).



Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Comments