Latest news

13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  1 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  1 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  2 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  1 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  12 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  4 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  14 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  8 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия! News

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия!

Туркияда давом этаётган ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Рустам Меҳмонов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/8  финалда "B" квартетида учинчи ўринни олган Колумбия терма жамоасига қарши ўйинда қатнашмоқда. 

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 16:00 да бошланди.

9. ГОООООООЛ! Азиз Абдураҳмонов бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага киритди – 1:0!

22. ГОООООООЛ! Азиз Абдураҳмонов қулай пасдан сўнг дарвозани ишғол қилиб, ўз дублини расмийлаштирди – 2:0! 

26. ГОЛ!  Хосе Суарес ҳисобни қисқартирди 2:1! 

28+1. ГОООООЛ! Азиз Абдураҳмонов учинчи голини урди – 3:1!

Биринчи тайм 3:1 ҳисобида якунланди. 

50. ГООООООЛ! Абдужамил Шукуров бурчак зарбасидан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди – 4:1! 

Баҳс якунланди! Терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Энди кейинги босқичдаги рақиб Эронни 1:0 ҳисобида ютган Италия бўлади. 

Ўзбекистон – Колумбия 4:1  

Голлар: Азиз Абдураҳмонов 9', 22', 28+1', Абдужамил Шукуров 50' – Хосе Суарес 26'

Ўзбекистон таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони)

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика