Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  131 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  13 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  37 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум News

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум

Туркияда ногирон-ампутантлар ўртасидаги 17-жаҳон чемпионати гуруҳ босқич баҳслари якунланмоқда.

Колумбия ТЖ “Б” квартетида 3-ўринни эгаллаб, 1/8 финалда Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келадиган бўлди.

Колумбияликларнинг гуруҳ ўйинларидаги натижалари:

Мексика – Колумбия 1:1

Япония – Колумбия 3:1

Колумбия – Германия 3:0

Ўзбекистон – Колумбия ўртасидаги баҳс ғолибига чорак финалда Эрон ҳамда Италия жуфтлигида муваффақиятга эришган жамоа рақиблик қилади. Рустам Меҳмонов шогирдлари бунгача Эрон билан ЖЧ саралашида тўқнаш келиб, 0:1 ҳисобида ютқазганди. Форслар ўз навбатида Бразилия, Марокаш ҳамда Ирландия жой олган гуруҳда 7 очко билан биринчи бўлди, италияликлар эса “Ф” квартетида амалдаги чемпион Анголадан кейин иккинчи ўринни банд этди.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал учрашувлари 5 октябрда бўлиб ўтади. Ўзбекистон кетма-кет уч марта 2007, 2010, 2012 жаҳон чемпиони (рекорд) бўлган, шунингдек, 1990, 1991 йилларда ҳам титул соҳибига айланган. 

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика