⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал)
02 oct 2022 18:26
News
⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал)
Баҳсда ҳамюртларимиз Қудрат Худойқуловнинг дубли Азиз Абдураҳмонов голи эвазига европа вице-чемпионини 3:0 ҳисобида таслим этишга эришди. Дастлабки турда эса Евро-2021 бронза медали соҳиби Польша 3:1 натижаси билан мағлуб этилганди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда польшаликлар Танзанияни йирик (3:0) ҳисобда устун келишди. Шу тариқа, Рустам Меҳмонов шогирдлари “ўлим гуруҳи”да биринчи ўринни муддатидан олдин ҳал этган ҳолда 1/8 финалга йўл олди.
Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасига кейинги босқичда А/Б/C/Д гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоалардан бири рақиблик қилади. Мазкур раунд баҳслари 5 октябрга белгиланган. Унгача эса ҳамюртларимиз гуруҳ босқичидан ўрин олган охирги ўйинини эртага, 3 октябрь куни аутсайдер Танзанияга қарши ўйказади. Учрашув Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments