Latest news

17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  3 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  4 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4

ЖЧ-2022. Неймари йўқ Бразилиянинг Швейцарияга қарши ўйини учун превью News

ЖЧ-2022. Неймари йўқ Бразилиянинг Швейцарияга қарши ўйини учун превью

Бугун Бразилия терма жамоаси Швейцарияга қарши майдонга тушади.

Биринчи ўйинда Лотин Америка жамоаси учун анча қийин кечди. Ўйинда катта устунлик қўлга киритилганига қарамасдан, Тите шогирдлари Сербия дарвозасига иккинчи бўлимдагина гол уришди. Швейцария учун ҳам мундиалнинг илк тури анча қийин бўлди. Улар илк турда Камерун терма жамоасига қарши майдонга тушишди ва Эмболонинг ягона голи европаликларга ғалаба тақдим этди.

Неймарнинг майдонга тушмаслиги Бразилия учун қийинчилик туғдирадими?

Сербияга қарши баҳсда бразилияликлар етакчиси Неймар жароҳат олди ва у бошқа тур баҳсларида иштирок этмаслиги маълум бўлди. Бу даражадаги футболчининг майдонда бўлмаслиги Бразилия учун қанчалик қийинчилик туғдиради. Бразилия учун битта яхши томони шундаки, ҳужумда яхши даражадаги футболчиларнинг етарлилиги бўлиши мумкин.

Тите катта эҳтимол билан Швейцарияга қарши учрашувда ҳам биринчи турдаги тактикадан фойдаланади. Неймарнинг ўрнига эса катта эҳтимол билан Родриго майдонга тушади. Ёки Лукас Пакета плеймекер бўлади ва майдон марказига Фред майдонга тушиши мумкин.

Мурат Якинда қанот вингерлари борасида муаммо бор. Варгас Камерунга қарши ўйинда яхши ҳаракат қилмади, Окафор эса жароҳатда

Швейцария терма жамоасининг чап қанот ҳужумида асосан Цубер ҳаракат қиларди, бироқ у жароҳат олди ва мундиални ўтказиб юборадиган бўлди. Биринчи ўйинда унинг чизиғида Варгас ҳаракат қилди. 24 ёшли вингернинг ўйини эса кўпчиликка маъқул келмади. Варгаснинг техникаси ва тезлиги жуда яхши, бироқ унинг асосий муаммоси жамоадошлари билан бир-бирини яхши тушунмаслигида бўлмоқда. Бугунги баҳсда Варгас захирада қолиши мумкин, унинг чизиғида Ноа Окафор бор. Бироқ Ноа машғулотларда жароҳат олди ва бугунги ўйинда майдонга тушмайди. Яна бир вариант — Фабиан Ридер. Фабиан «Янг Бойз«да ажойиб мавсум ўтказмоқда, бироқ унинг терма жамоада ўйнаш тажрибаси йўқ.

Швейцариянинг яхши ўйнаши Гранит Жаканинг ҳаракатларига ҳам боғлиқ

Чемпионатнинг илк турида Камерунга қарши ўйинда Швейцариянинг сардори Гранит Жака ҳужумкор ўйин кўрсатди, бироқ Жаканинг ўйини жуда яхши чиқмади. У ўйин давомида атиги 47 марта тегди. Айнан Жаканинг ёмон ўйини терма жамоанинг ҳаракатларига ҳам таъсир қилмоқда. Агар у яхши ўйнаса, жамоа ҳам шундай ҳаракат қилади. Агар акси бўлса, жамоада ҳам катта муаммолар бўлади.

Жамоаларнинг эҳтимолий таркиблари:


Тите Неймар ва Данилонинг жароҳатига қарамасдан, ўз услубидан воз кечмайди. Бугунги ўйинда Неймарнинг ўрнига Родриго майдонга тушса, Данилони Эдер Милитао алмаштирса керак.

Мурат Якин эса доимгидек 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилади. Ундан катта ўзгаришларни кутиш ноўрин бўлса керак. Биринчи турдаги ғалаба сабабли Швейцария учун Бразилияга қарши дуранг ҳам ажойиб натижа бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика