ЖЧ-2022. Кечаги ўйинларнинг энг яхши футболчилари
28 nov 2022 08:25
News
ЖЧ-2022. Кечаги ўйинларнинг энг яхши футболчилари
Япония – Коста-Рика 0:1
Учрашувдаги ягона гол муаллифига айланган ҳимоячи Кейшер Фуллер “man of the match” совринини қўлга киритди.

Бельгия – Марокаш 0:2
Баҳсда фаол ҳаракат қилган Ҳаким Зиеш 1-таймда гол урди, аммо офсайд туфайли у бекор қилинди. 90+2-дақиқада эса Зиеш ҳужумчи Закария Абуҳалолнинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Шу тариқа, 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.

Хорватия – Канада 4:1
Ўйинда дублга эришган Андрей Крамарич “man of the match” номига лойиқ кўрилди. У 36-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва 70-дақиқада орадаги фарқни оширди. Иккала голда ҳам “Хоффенхайм” аъзосига Иван Перишич ассистентлик қилди.

Испания – Германия 1:1
62-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиққан Альваро Мората учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Ҳозирда унинг ҳисобида 2 гол ва бир ассист бор.

Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments