ЖЧ-2022. Франция финалда!
15 dec 2022 01:55
News
ЖЧ-2022. Франция финалда!
Франция - Марокаш 2:0
Гол: Тео Эрнандес (5), Коло Муани (79).
Франция - 1. Уго Льорис, 5. Жюль Кюнде, 4. Рафаэль Варан, 24. Ибраима Конате, 22. Тео Эрнандес, 8. Орельен Чуамени, 7. Антуан Гризманн, 13. Юссуф Фофана, 11. Усмон Дембеле (12. Коло Муани, 79), 10. Килиан Мбаппе, 9. Оливье Жиру (26. Маркус Тюрам, 66).
Марокаш - 1. Яссин Буну, 2. Ашраф Ҳакими, 3. Нуссайр Мазрауи (25. Яҳё Аттийят Алла, 46), 4. Софиан Амрабат, 6. Роман Сайсс (15. Селим Амаллах, 21; 16. Абде Эззалзули, 78), 7. Ҳаким Зиеш, 8. Азедин Унахи, 17. Софьян Буфал (14. Закария Абухлал, 67), 18. Жавад Эл-Ямиқ, 19. Юсуф Эн-Несири (9. Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ, 66), 20. Ашраф Дари.
Огоҳлантириш: Софьян Буфал (27).
France Theo Hernandez - 5', Randal Kolo Muani - 79' |
World Cup Final Stage . Round 1/2 15/12/2022, 00:00 0
:
2
Finished
|
Morocco |
Stadium: Al Bayt Stadium, 68294 spectators
Referee: Cesar Ramos
Учрашув якунланди! Франция финалда Аргентина билан ўйнайди!
90+4. ЗАРБАААААА!!!! Марокаш ҳисобни қисқартириши мумкин эди!!! Аввалига чизиқдан Льорис, кейин эса Кунде тўпни қайтариб юборди.
90+2. Мбаппе рақибларини алдаб, дарвоза томон яқинлашаётганди. Ўртада Амрабатнинг "очкоси" олинди. Якунда Килианнинг дўсти Ҳакими тўпни олиб қўйди.
6 дақиқа қўшиб берилди.
90. ЗАРБАААААА! Абдухлалнинг зарбасини Уго Льорис ушлаб олди.
Иккинчи бўлимда катта устунликка эга бўлган мағрибликлар гол ура олишмади. Марокашликлар ўйинга зўр тайёрланишибди. Аммо гол уриш насиб қилмади.
79. ГОООООООЛЛЛЛ!!! КОЛО МУАННИИИИ!!! Ҳозир майдонга тушди ва гол урди! Келди, кўрди ва олди дегани шу бўлса керак...
Учрашувга 68 394 мухлис ташриф буюрди.
76. ҲАМДАЛЛАҲ!!!?? Зўр вазиятга чиқиб бориб, зарба бермади. Натижада Франция тўпни эгаллаб олиб, ҳужумга ўтиб кетди.
72. УХХХХ!!!! Гризманнинг жаримадан узатган тўпига Тюрам боши билан аниқ зарба йўллаши керак бўлган жойда аниқ ўйнай олмади.
69. ЗАРБАААААА!! Кунде оффсайддаги шериги томон пас берди. Тюрамнинг зарбасини рақиб қайтарди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
67. Хавфли вазият! Қанотдан узатилган тўпга ҳозиргина майдонга тушган Абдухлал зарба бера олмади. Яна бир ажойиб вазият йўқ бўлди.
63. Зиеш ҳужумдаги шериги томон тўпни ҳаволатиб узатди. Варан "иккинчи қаватда" рақибидан устун келди ва тўпни қайтариб юборди.
60. ЗАРБААААА!!! Мбаппенинг тезлиги панд берди. Оффсайдга чиқиб кетди ва унинг пасидан кейин берилган зарбадан сўнг ҳакам байроғини кўтарди.
57. Марокаш иккинчи бўлимда рақибини ярим майдонидан чиқаргани йўқ. Африкаликлар шунчаки дахшатли ўйин кўрсатмоқда.
53. ХАВФЛИИ!!!!! Ҳакимининг пасидан кейин тўп шеригига етиб бормади. Акс ҳолда бўш қолган дарвоза ишғол қилиниши мумкин эди.
51. УХХХХХХХ!!! Марокаш иккинчи бўлимни ажойиб бошлади. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Эл-Ямиқ дарвозага йўллай олмади! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
45+3. Хавфли вазият! Зиеш жаримадан тўпни узатди. Бу зарбага айланиб кетди. Уго Льорис тўпни уриб юборди.
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. ЗАРБАААААААААА!!! Эл-Ямиқ чалқанча услубда зарба йўллади. Тўп Уго Льориснинг қўли аралаш дарвоза устунига тегди. Тайм дахшатли вазият билан якунланади чоғи.
44. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Конате ўз жарима майдончаси ичида бироз хавфли ҳаракат қилди ва подкати билан тўпни бурчакка чиқариб юборди.
40. ЗАРБААААААА!!! Гризманнинг бурчакдан узатган тўпига Варан зарба йўллади. Яқин бурчак мўлжал олинган зарба дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.
36. ЗАРБАААААА!!! Мбаппе ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйиши мумкин эди. Унинг зарбаси дарвозабондан ўтганди. Ҳимоячи қайтариб юборган тўпни Жиру деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўя олмади.
35. Гризманн бурчак зарбасидан тўпни марказга оширди. Ундан кейин тўп бир неча футболчиларга тегди ва Фофанага бориб тушди. Юссуфнинг чап оёғида йўллаган зарбаси трибунадан тепага кетиб қолди.
33. УХХХХХХ!!! Франциядан жуда тезкор ҳужум. Тео тўпни рақибидан олиб қўйди ва Мбаппега оширди. Килиан эса бир рақибини алдаб, тўпни Чуаменига узатди. Орельеннинг зарбасини оффсайддаги Жиру қайтариб қолди ва ҳужум шу ерда тугади.
31. Африкаликлар яна ҳужумда. Жуда кўп майда паслар эвазига ривожланган ҳужум оффсайд сабабли якунланди.
27. Марокаш ҳужумга ўтганди. Бугун негадир салбий маънода жанговар ўйнаётган Буфал ҳужумда фол ишлатди ва сариқ карточка олди.
26. Марокаш яна ҳужумда. Амрабатнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
21. Марокаш таркибида мажбурий ўзгариш бўлди. Терманинг асосий "елкани", сардори Ромен Саисс жароҳати сабабли алмаштириш сўради.
18. Марокаш ҳужумга ўтди. Софьян Буфалнинг зарбаси ноаниқ кетди. Қўлидан келганича зарба йўллашга интилди. Бироқ зарба ўхшамади.
17. ЗАРБААААААААА!!! Жирунинг зарбаси дарвоза устунини титратди!
10. ЗАРБААААААААА!! Льорисдан ажойиб сейв! Унахининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Уго қайтариб юборди.
5. ГООООООООООЛЛЛ! Франциянинг ажойиб ҳужуми гол билан якунланди! Тео Эрнандес жамоасини финал сари етакламоқда!
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Баҳс стартига оз вақт қолмоқда!
Comments