Latest news

21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  9 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  14 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

ЖЧ-2021. Рикардиньо энг зўри! Португалия ва Қозоғистондан иккитадан номзод. Мундиалнинг энг яхшилари News

ЖЧ-2021. Рикардиньо энг зўри! Португалия ва Қозоғистондан иккитадан номзод. Мундиалнинг энг яхшилари

12 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлиб ўтган футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати ҳам ўз якунига етди.

Унда тарихда илк бор Португалия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Литва мезбонлик қилган мундиалнинг энг яхшиларини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

ЖЧ-2021 "Fairy play" соврини - Қозоғистон терма жамоаси

Бу соврин мусобақа давомида делегацияларнинг ҳар бир аъзоси томонидан "Fairy play"га амал қилинишига боғлиқ. Бунда бир терма жамоа максимал 1000 очко йиғиши мумкин. Қўшниларимиз эса 931 очко жамғаришди ва "Fairy play" совринига қўшиб диплом ва ваучер (20 минг АҚШ доллари)га эга чиқишди. Ушбу пуллар мамлакатда футзал ривожи учун ишлатилиши керак.

Совринни Қозоғистон терма жамоаси сардори Игита қабул қилиб олди.


ЖЧ-2021нинг энг яхши дарвозабони (Олтин қўлқоп) - Николас Сармиенто (Аргентина)

Аргентина терма жамоаси шу йилнинг 2 ва 3 февраль кунлари Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказганда Н.Сармиенто Тошкентга келмаганди. Ўшанда бош мураббий Матиас Лукуикс айрим легионерлар келмаганини айтиб ўтганди. Николас Испаниянинг "Палма" клубида ўйнаб келган, ҳозир эса бошқа бир испан клуби "Бетис" ўйинчиси ҳисобланади.

Николас Сармиенто ушбу ЖЧда ўз дарвозасидан энг кам 8та гол олиб чиқди ва энг яхши деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Сармиенто 2016 йил Колумбияда ўтказилган мундиалда ҳам "Олтин қўлқоп"ни қўлга киритганди.


ЖЧ-2021 тўпурари (Олтин бутса) - Феррао (Бразилия), 9та гол

Дунёнинг охирги икки йилдаги энг яхши футзалчиси Феррао ўзининг биринчи мундиалида тўпурар бўлишни уддалади. Ҳар икки оёқда зарба бера оладиган "Барселона" ўйинчиси Литвада 9та гол урди. Бундан ташқари, Феррао иккита голли пас ҳам берди.


Мундиалнинг "Кумуш бутса"си Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Панига топширилди. Пани финалдаги дубли эвазига ўз голлари сонини 8тага етказиб олди. Унинг ҳисобида битта голли пас ҳам бор.


"Бронза бутса" эса Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Тайнанга топширилди. Асли бразилиялик бўлган футзалчи жами 6та гол урди. Испаниялик Адольфо Фернандез ҳам 6та тўп киритди. Мусобақа регламентига кўра, бундай ҳолатда ўйинчилар берган голли пасларга қаралади. Фернандез иккита, Тайнан эса учта голи пас берди. Шу сабаб, "Бронза бутса" қўшниларимиз аъзосига топширилди.


ЖЧ-2021нинг энг яхши ўйинчиси (Олтин тўп) - Рикардиньо (Португалия)

Футзал тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири Рикардиньо ушбу мундиалда иккита гол урди ва еттита голли пас берди (2+7). Португалиялик "сеҳргар" гарчи 6 карра дунёнинг энг яхши ўйинчиси ҳисоблансада, бирор марта ЖЧларда "Олтин тўп"ни қўлга киритмаганди. Литвада эса Рикардиньо бош совринга қўшиб "Олтин тўп"ни ҳам қўлга киритди. Афсонавий ўйинчининг халқаро фаолияти учун ёрқин хотима.


Мундиалнинг "Кумуш тўп"и Португалиянинг бошқа бир футзалчиси Панига топширилди. 32 ёшли ўйинчи плей-оффнинг ҳар бир босқичида жамоаси учун гол уришни уддасидан чиқди, финалда эса ҳар иккала голга муаллифлик қилди ҳамда ҳақли тарзда "Silver ball"ни ўзиники қилди.


Мусобақанинг "Бронза тўп"и Қозоғистон терма жамоаси ҳимоячиси Дугласга топширилди. Дуглас ЖЧда 4та гол урди ва 5та голли пас берди. Бундан ташқари, 31 ёшли ўйинчи мундиалда энг кўп курашларни ютди, ҳаммадан кўп пас берди ва Литвада барча ўйинчилардан кўра кўпроқ дақиқа ўйнади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика