Latest news

17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  0 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  1 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  1 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  1 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  10

ЖЧ-2018 стадионлари: «Мордовия Арена» ҳақида нималарни билишимиз керак? News

ЖЧ-2018 стадионлари: «Мордовия Арена» ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан яна бири «Мордовия Арена» ҳақида маълумот берамиз.
  • «Мордовия Арена»стадионида ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 4та ўйини бўлиб ўтади
  • Стадион Саранск шаҳрининг Инсар кўли бўйида қад ростлаган
  • ЖЧ-2018дан сўнг, стадион «Мордовия» клубининг уй аренаси бўлиб хизмат қилади 


Ўйинлар
«Мордовия Арена»  стадионида ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 4та ўйини бўлиб ўтади. Ушбу арена дастлаб Перу ва Дания терма жамоаларини қабул қилади. Бу ўйин 16 июнь санасида ўтиши белгилаб қўйилган.

Имкониятлари
Чемпионат вақтида «Мордовия Арена»га 44 000 томошабин ташриф буюриши мумкин бўлади. Саранск шаҳри имкониятларидан келиб чиқсак, бу ажойиб кўрсаткич.


Жойлашган ўрни
Янги стадион шаҳарнинг Инсар кўли бўйида барпо этилган. Шунингдек, меҳмонхона, мухлислар фестивали майдони ва бошқа кўнгилочар дам олиш масканлари аренага яқин бўлган жойларда қурилган.    

Биласизми?
«Мордовия Арена» қурилишида оловранг, қизил ва оқ ранглар уйғунлигидан фойдаланилган. Улар барчага «Мордовия» футбол клубининг логотипини эслатиб туради.

Дастлабки ўйинлар
Яқиндагина қурилиш ишлари якунланган «Мордовия Арена»да дастлабки ўйинлар апрель-май ойларида бўлиб ўтди. 21 апрель куни «Мордовия» клуби «Зенит-Ижевск»ни, 4 май санасида «Камаз»ни клуби қабул қилди. 16 майда эса “Мордовия” клуби илк ғалабага эришди ва миллий футбол лигасига чиқиш йўлланмасини қўлга киритди.      

Мерос
Жаҳон Чемпионати-2018 дан сўнг, ушбу стадион “Мордовия” клубининг уй аренаси бўлиб қолади. Республика ва шаҳар ҳукумати кейинчалик стадионни Саранск ва Мордовиянинг йирик спорт ва кўнгилочар масканига айлантирмоқчи. Шунингдек, «Мордовия Арена» маҳаллий тадбирлар ўтказиладиган жой бўлиши режалаштирилмоқда.

fifa.com сайтидан Нозима Зарипова таржимаси  

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика