Latest news

21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  0 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  90 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  2 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  20 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0

ЖЧ-2018 стадионлари ҳозир қандай кўринишда? (фотогалерея) News

ЖЧ-2018 стадионлари ҳозир қандай кўринишда? (фотогалерея)

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари аста-секин ўз якунига етмоқда.

Дунёдаги энг катта мамлакатда бўлиб ўтадиган мундиалга оз қолмоқда. Шу муносабат билан Россиядаги стадионларнинг ҳозирги ҳолати билан қизиқдик ва уларнинг суратларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Волгоград Арена"

Сиғими: 45568 мухлис.

Топшириш муддати: декабрь 2017.

Эгалик қилувчи клуб: "Ротор"

Волга дарёси қирғоғида жойлашган стадионда асосий монолит ишлари якунланган. Айни дамда 11 минг квадрат метр ойналаштирилмоқда.



"Екатеринбург Арена"

Сиғими: 35696 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Урал".

Ёзда Екатеринбургда трибуна устидаги том қурилиши якунланди.  "Марказий" стадионининг тарихий кўриниши янги аренада сақланиб қолади. 1950 йилларнинг маданий ёдгорликлари ҳисобланган элементлар реставрация қилинмоқда: Икки трибуна деворлари, ҳайкаллар, касса бинолари.



"Калининград" стадиони

Сиғими: 35212 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Балтика".

Калининград марказидаги Октябрьский оролида жойлашган "Калининград" стадиони тоза майдонда тикланмоқда - аввал оролнинг бу қисмида ҳеч нарса қурилмаган. Стадион 80%га тайёр. Айни дамда аренанинг пардоз ишлари давом этмоқда.



"Нижний Новгород" стадиони

Сиғими: 45331 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Олимпиец".

Нижний Новгородда трибуна ва фойе устидаги металлоконструкцияли қоплама монтажи якунланди. Пардоз ва витражлар ўрнатиш ишлари кетмоқда.



"Ростов Арена"

Сиғими: 45145 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил ноябрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Ростов".

Стадион машҳур Дон дарёсининг чап қирғоғида, одамлар яшамайдиган жойда қурилмоқда. Қурилиш графикдан бироз олдинда. Темирбетон ва монтаж ишлари якунланган, хоналарни пардозлаш жараёни кетмоқда. Чим экилди ва куз охирида тест учрашувлар ўтказиш мумкин бўлади.



"Самара Арена"

Сиғими: 44807 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Крилья Советов".

Янги стадион Самара марказида - Радиоцентр посёлкаси туманида қурилмоқда. Қурилиш майдонида ёритиш мачталарининг монтажи, гумбазлар металлоконструкцияси, девор ва панжалара ўрнатиш ишлари кетмоқда.



"Мордовия Арена"

Сиғими: 44149 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Мордовия".

"Мордовия Арена" қурувчилари сентябрь ойида стадионнинг ташқи қисмини қоплашни бошлашади. Тез орада чим экилади.



"Лужники стадиони"

Сиғими: 81006 киши.

Топшириш муддати: Стадион қуриб битказилган.

Эгалик қилувчи клуб: Россия терма жамоаси.

ЖЧ-2018 асосий стадионининг реконструкция ишлари июнда якунланган. Ҳозир арена атрофида баъзи камчиликлар бартараф этилмоқда. "Лужники"нинг тарихий кўриниши сақланиб қолган, аммо ички қисми тўлиқ ўзгартирилган: Энди югуриш йўлакчалари йўқ, трибуна майдонга яқинроқ, чим табиий. Ноябрь ойида стадион Россия терма жамоаси иштирокидаги илк учрашувни қабул қилиши керак.



"Спартак" стадиони



"Санкт-Петербург" стадиони



"Қозон Арена"



"Фишт" стадиони


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика