Latest news

11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  1 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  12 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  3 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  5 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  6 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  18 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  31 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2

ЖЧ-2018 қуръаси рақамларда News

ЖЧ-2018 қуръаси рақамларда

Бугун Москва шаҳрида 2018 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.


Қуръага нечи нафар мураббий келади? Шоуда қанча артистлар иштирок этишади? Маросим қанча давом этади? FIFA.com бу саволларга жавоб беради ва қуръа жараёнининг барча рақамларини тақдим этади.

соат – Москвадаги қуръа маросими тахминан шунча давом этади. Тадбирда фақат қуръа ташланмайди, балки мусобақа мезбон давлати ҳақида маълумот ҳам берилади – бизни ажойиб шоу кутмоқда.

8 та гуруҳ пайдо бўлади. Ҳар бир гуруҳда 4тадан жамоа бўлади ва дастлабки 2 ўринни олган жамоалар 1/8 финалга чиқади. Мусобақа 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11та шаҳрида бўлиб ўтади. Жами 64 та ўйин ўтказилади.

10 футбол афсоналари қуръа жараёнида иштирок этишади. ЖЧ-2014 чемпиони Мирослав Клозе кубокни саҳнага олиб чиқади. Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Гари Линекер қуръани ўтказади, 8 машҳур футболчилар эса ёрдамчи бўлишади: Лоран Блан, Гордон Бэнкс, Кафу, Фабио Каннаваро, Диего Форлан, Диего Марадона, Карлес Пуйоль ва Никита Симонян.

10 тонна темир қуръа бўлиб ўтадиган жойни тайёрлаш учун сарфланди. Улардан 2,5 тоннаси саҳнани қуриш учун кетди, 1 тонна – подиум учун ва 6 тонна – экранларга.


18 нафар профессионал таржимонлар қуръада ишлашашди: улар дунёнинг бешта тили: инглиз, немис, испан, француз ва рус тилларига таржима қилишади.

30 нафар мураббий қуръага келади. 2018 йилги мундиалга чиққан фақат икки терма жамоанинг устозлари қуръада қатнашишмайди. Булар Австралия ва Уругвай.

162 та контейнер қуръа вақтида чиқиндиларни ташлаш учун ишлатилади.

210 нафар артист қуръа маросимидаги шоуда иштирок этади.

465 нафар волонтер (кўнгилли) Москвадаги қуръа жараёнида фаолият олиб боради.

1400 нафар меҳмон қуръага келиши кутилмоқда. Улардан 260 нафари ЖЧ-2018га чиққан терма жамоа делегацияси аъзолари ҳисобланади.

1500 нафар журналистлар қуръани ёритиш учун аккредитациядан ўтказилган. Улардан 528 нафари ёзувчи журналистлар. 117 канал қуръани намойиш этади, уни дунёнинг 200дан ортиқ мамлакатида томоша қилишади.

3960 квадрат метр. Москвадаги Қремль саройида қуръа ўтказиладиган жойнинг умумий майдони. Бу эса 6000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика