Latest news

17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   7 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  3 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  9 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  21 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  4 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1

ЖЧ-2018. Қуръа маросимидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ (якунланди) News

ЖЧ-2018. Қуръа маросимидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ (якунланди)

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Ушбу саҳифа орқали тадбирнинг барча тафсилотларини кузатиб боришингиз мумкин бўлади.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


20:57. 2018 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Мана энди ёзгача бу гуруҳларни таҳлил қилиш мумкин.


20:32. Диққат жараён бошланди! 

"A" гуруҳи: Россия, Саудия Арабистони, Миср, Уругвай.

"B" гуруҳи: Португалия, Испания, Марокаш, Эрон.

"C" гуруҳи: Франция, Австралия, Перу, Дания.

"D" гуруҳи: Аргентина, Исландия, Хорватия, Нигерия.

"E" гуруҳи: Бразилия, Швейцария, Коста-Рика, Сербия.

"F" гуруҳи: Германия, Мексика, Швеция, Жанубий Корея.

"G" гуруҳи: Бельгия, Панама, Тунис, Англия.

"H" гуруҳи: Польша, Сенегал, Колумбия, Япония.


20:30. Қуръа жараёнидан олдин 4та саватчани яна бир бор эслатиб ўтамиз. 

20:29. Гари Линикер: Футболчилик пайтидаги пенальти тепишдан ҳам ҳаяжонли ҳолат.

20:29. Мария Командная: Бу саҳнада туриш мен учун катта шараф. Менимча айнан бугун Жаҳон чемпионати старт олмоқда.

20:28. Гари Линикер ва Мария Командная саҳнага таклиф этилди. 

20:25. Саҳнага собиқ футбол юлдузлари таклиф этилмоқда: Англия футбол афсонаси, 1966 йилги Жаҳон чемпиони Гордон Бэнкс, Россия футболининг тирик афсонаси Никита Симонян, Уругвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Форлан, Аргентиналик футбол афсунгари Диего Марадона, 1998 йилги Жаҳон чемпиони Лоран Блан, икки карра Жаҳон чемпиони бразилияик Кафу, Испания сафида Жаҳон чемпиони бўлган Карлес Пуйоль, 2006 йилги Жаҳон чемпиони, италиялик Фабио Каннаваро.

20:20. Тадбир бошловчилари Иван Ургант ва Алсу

20:18. Игорь Моисеев номидаги Россия халқ рақс ансамбли саҳнада

20:17. Мирослав Клозе: Жаҳон чемпионатида ким қанча гол ургани эмас, балки жамовий ютуқ биринчи ўринда эди. Биз бунга эришганимиздан хурсандмиз. Бу кубокнинг ёнида бўлиш ва сафарларга бориш албатта ёқимли.

20:16. Жаҳон чемпионатларининг энг яхши тўпурари, амалдаги Жаҳон чемпиони Мирослав Клозе саҳнага Жаҳон чемпионати кубогини олиб чиқди.

20:12. Саҳнада Алсу қўшиқ куйламоқда.

20:06. Жанни Инфантино: Жаноб Владимир Путин ва қолган меҳмонларга салом. Мана шундай инсонлар қаршисида туриш ва Путиннинг шу нутқини тинглаш, қуръа жараёнида қатнашиш мен учун шараф. Биринчи навбатда Россия ҳукуматига, ташкилий қўмитага, волонтерлар ва бу катта воқеага ўз хизматини қўшган барча барчага раҳмат айтаман. Раҳмат, Россия! 11та мезбон шаҳарга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бутун дунё кейинги йил Россияга ташриф буюради. Футбол байрамини шу мамлакатда нишонлаш мумкин бўлади. Биз барча шаҳарларга ташриф буюрдик, барчаси бизда катта таассурот қолдирди. Бир неча дақиқалардан сўнг ЖЧ-2018 очилиш ўйинида қатнашадиган жамоар номини билиб оламиз. Бугун бу саройга дунё юлдузлари келишган. Линикер ва Командная бошловчилик қилишади, Клозе ҳам бизга ёрдам беришади. Барчангиз ҳозир мана шуларга гувоҳи бўласиз. Спасибо, большое!

20:03. Владимир Путин: Дунёнинг энг кучли 32та терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ўз рақиблари ва қайси шаҳарларга боришларини билиб олишади. Мамлакатимз бу мусобақани ажойиб тарзда ўтказмоқчи. Россияга ўз жамоаларини қўллаб қувватлаш учун келган мухлислар фақат футбол кўришмайди, балки Россиянинг меҳмондўстлиги, шаҳарларнинг гўзаллигини кўриш имкониятига эга бўлишади. Биз дўстларимизни қандай қабул қилишимизни Россияга бир бор келган инсонлар жуда яхши билишади. Футболни юртимизда анча йиллардан буён севишади. Айни пайтда юртимизда футбол билан шуғулланаётганлар сони 2 миллион 700 мингдан ортиқ. Россиядаги мундиал катта байрамга айланишини таъминлашга ҳаракат қиламиз. 2018 йилда кўришгунча.

20:02. Саҳнага Владимир Путин ва ФИФА президенти Жанни Инфантино таклиф этилди. 

20:00. Бошлади! Иван Ургант ва Алсу тадбирнинг шоу қисмини очиб беришмоқда. 

19:54. Меҳмонлар ўз ўринларини эгаллашмоқда ва бир неча сониялардан сўнг шоу ва маросим бошланади.

19:52. Тадбир бошланишига оз муддат қолмоқда.

19:50. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. 


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика