Latest news

06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  216 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  8 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11

ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияни гуруҳ пешқадамига айлантирди News

ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияни гуруҳ пешқадамига айлантирди

ЖЧ-2018 2-туридан ўрин олган Португалия - Марокаш учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдаги воқеалар билан шу саҳифада танишиб боришингиз мумкин.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Portugal

Cristiano Ronaldo - 4'

World Cup Grp. B . Round 2

20/06/2018, 17:00

0
:
1
Finished

Morocco

Stadium: Luzhniki, 78011 spectators

Referee: Mark Geiger

45'
90'
4'  Cristiano Ronaldo
4'  Joao Moutinho
59'  Bernardo Silva (Gelson Martins)
70'  Joao Mario (Bruno Fernandes)
89'  Joao Moutinho (Adrien Silva)
90'  Adrien Silva
40'  Medhi Benatia
70'  Khalid Boutaib (Ayoub El Kaabi)
75'  Younes Belhanda (Mehdi Carcela-Gonzalez)
86'  Karim El Ahmadi (Faycal Fajr)


4 - Гоооооооллллллллл, Кришшшштиану Роналдуууу. Криш Моутиньонинг пасидан кейин боши билан ҳисобни очди.

9 - Зарбааа, Роналдунинг навбатдаги зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналида учрашувдаги барча голларни кўриш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

12 - Бенатианинг бош билан берган зарбасини Руи Патрисиу ушлаб олди.

Роналду боши билан ҳисобни очган вазият.


15 - Ўйин темпи юқори. Ҳар икки жамоа омадини ҳужумдан қидирмоқда, тўп майдон марказида кам ушланиб қолмоқда.

18 - Хавфли вазияттт, Ҳаким Зийеч Седрикни алдаб ўтиб зарба берди, тўп йўлига бошқа бир ҳимоячи қалқон бўлди.


Эронга қарши ўйинда рақиб билан тўқнашиб кетиб мияси чайқалган Нордин Амрабат бугун махсус шлемда майдонга тушди.

23 - Ҳаким Зийечнинг зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

25 - Бенатиа Роналдуга нисбатан ортдан қўпол ўйнади, оғриқли қўполлик.

26 - Амрабат шлемини ечиб қўйибди, ғашига теккан шекилли.

Қизиқ маълумот, Криштиану Роналду ҳозирча ЖЧ-2018да киритган 4та голидан иккитасини ўнг оёғида, биттасини чап оёғида ва биттасини боши билан киритди. Ҳаммасидан бор.

30 - Бутаибга нисбатан Фонте ортдан қўпол ўйнаганди, ҳакам пенальти бермади.

32 - Роналдунинг жаримадан берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Испанларга урилган голнинг такрори бўлмади ҳозирча.

39 - Зарбааааа, Гонсало Гедешнинг зарбасини Мунир Эл-Кажури қайтариб қолди, кўпчилик гол деб ўйлаган эди.

40 - Марокаш сардори Мехди Бенатиа Роналдуга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.

44 - Марокаш ҳудди Эрон билан ўйиндаги каби ўз имкониятларидан фойдалана олмаяпти ҳозирча.

45+2 - Зийечнинг жаримадан узатган тўпини Белханда боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ кетаётган тўпни Бенатиа дарвозага тўғрилаб юбора олмади. Бироз етмади.

Биринчи бўлиб тугади.

Лайнсменнинг бутсаси

Ҳар икки жамоа таркибида энг фаол бўлиб турган ўйинчилар - Криштиану Роналду ва Ҳаким Зийеч.

Иккинчи тайм старт олди!

Ажойиб кадр

48. Португалия иккинчи тайм стартида ҳам яна биринчи бўлимди бўлгани каби ўзининг услубида бурчак зарбасини амалга оширди. Моутинью ва Геррейру комбинациясидан сўнг Фонте бош билан зарба йўллади. Аммо ноаниқ. Камида Фонте тўпга зарба бериш чоғида ҳужумда фол ишлатгани ҳам қайд этилди. Аммо шуниси аниқки, ҳозирча Португалиянинг ушбу махсус тайёрланган бурчак тўпларига Марокаш тайёр эмас. Ҳар сафар стандарт вазиятларига хавфли тус олмоқда.

51. Португалия ижросида яна бир хавфли ҳужум. Роналдунинг зарбаси билан якунланган ушбу ҳужум бесамар кетди. Криштиану дарвозани пойлаш ўрнига тўпни осмон-у фалакка йўллади. Бўлиб туради.

52. Роналдунинг бугунги ўйиндаги махсус статистикаси ҳавола этилди. Криштиану ҳозирча дарвоза томон 4 маротаба зарба йўллаган. Аниқ кўрсаткичи 25%, яъни тепилган зарбаларнинг фақатгина биттаси дарвозага аниқ борган ва гол. Қолган зарбалар эса мўлжални топмаган.

55. Марокашдан иккинчи бўлимда узоқ кутилган ҳужум. Юнус Белханда жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб тезда дарвозани пойламоқчи бўлди. Зарба аниқ, аммо кутилганидек кучли чиқмади. Натижада Руи Патрисиу ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.

57. Марокаш уйғонди. Навбатдаги хавфли ҳужум стандарт вазияти орқали юзага келди. Зийечнинг ошириб берган тўпини яна Белханда дарвозага боши билан зарба йўллади. Руи Патрисиудан ажойиб сейв! Роналду эса дарвозабонга ушбу сейв учун алоҳида ташаккур билдирмоқда.

60. Марокаш ўйин тизгинин тўлиқ ўз қўлига олди. Португалия диққат билан ҳимояланмоқда ва ўз имкониятини қарши ҳужумда кутмоқда.

61. Марокаш сардори Бенатия жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва бир уриниш билан ҳимоячини ортда қолдириб дарвозага зарба йўллади. Зарба хавфли чиқди, аммо ноаниқ.

64. Португалия ўйин темпини туширишга ҳаракат қилмоқда. Марокаш эса ҳужумни кучайтириб, рақибга юқори босим ўтказишга уринмоқда. Аммо ҳозирча рақибнинг мудофаа чизиғини ёриб ўтиш уларга насиб этмаяпти.

67. Португалия бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. Марокаш эса аксинча, ҳужумни кучайтирмоқда. Хавфли нуқтадан Марокаш жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

68. Ҳаким Зийечнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ чиқди.

Португалиянинг мундиалдаги барча голлари муаллифи ва жамоа ҳалоскори - Криштиану Роналду

73. Португалия ўйинни бироз ўз жарима майдончаси атрофидан узоқлаштиришга эришди. Марокаш эса яна иккинчи темпни қўшиб ҳужумга ўтиб кўришни режалаштирмоқда. Португалия ҳисобдан келиб чиққан ҳолда ўйнашни маъқул кўрмоқда.

76. Эрон билан ўйинда Марокашга сўнгги зарбани берувчи футболчи топилмаганди Португалия билан ўйинда эса сўнгги пасни берадиган футболчи кўринмаяпти. Кўплаб ҳужумлар охирига етмасдан қолмоқда.

80. Марокаш кетма-кет стандарт вазиятига эга чиқмоқда. Аммо ҳозирча барчаси нафсиз. Марокашнинг стандарт вазиятлари пайтида энг фаол ўйнаётган Медҳи Бенатия бўлмоқда. Қолганлар эса фақат жарима зарбаси ёки бурчак тўпи ишлаш билан овора.

85. Роналду жуда хавфли ва қулай нуқтадан жарима зарбаси ишлади ва ўзи тепди. Тўп жонли-деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпга интилган Роналду жарима майдончаси ичида яна такрор йиқилди. Жуда чиройли йиқилди, аммо ҳакам унинг актёрлигига тан берган ҳолда бу ерда қоида бузилмаганига ишонди. Видео-такрор тизимига ҳам мурожаат қилинмади. Шу тариқа Португалиянинг иккинчи таймдаги энг хавфли ҳужуми якунланди.

90. Ўйинга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. Марокаш охирги имкониятларини ишга солиши учун саноқли дақиқалар қолди.

Учрашув якунланди! Биринчи турда Роналдунинг хет-трики 1 очкони келтирган бўлса, бу сафар унинг биргина голи 3 очко учун етарли бўлди! 


ЖЧ-2018
2-тур, "B" гуруҳи
"Лужники"
Португалия - Марокаш 1:0
Бош ҳакам:
Марк Геигер
Гол: К.Роналду 4

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутинью, Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва (Желсон Мартинш, 59), Жоау Мариу (Бруну Фернандеш, 70), Роналду.

Марокаш – Мохамеди, да Кошта, Бенатия, Хакими, Дирар, Бельханда (Карсела-Гонсалес, 75), Буссуфа, Зиеш, Эль-Ахмади, Амрабат, Бутаиб (Эль-Кааби, 69).


Огоҳлантириш: М.Бенатиа 40



Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика