Latest news

22:15Бруну кетадими? Аморим жавоб берди  1 21:46"Милан" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга ошириши мумкин  2 21:16Расман: "Ливерпуль" "Байер" футболчисининг трансферини эълон қилди  4 20:47"Лион" футболчиси Манчестер сари йўл олишга рози  0 20:29"Ал Ҳилол" яна бир супер трансфер амалга оширишни режа қилган  1 19:38"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешни КЧЖгача ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудияликлар МЮ катта таклифни қабул қилиши мумкин деб ҳисоблайди (ESPN)  0 18:56Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди  1 18:53Расман: Ирисметов ва Беғамов "Нефтчи"ни тарк этди  16 17:56"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонса, футболчиларнинг ҳар бирига 1 миллион евродан мукофот пули беради  14 17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  8 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  15 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  8 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  3 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  10

ЖЧ-2018. Карлуш Кейруш: "Эрон Марокашни мағлуб эта олади" News

ЖЧ-2018. Карлуш Кейруш: "Эрон Марокашни мағлуб эта олади"

Бугун Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди.

Форслар 1-турда Африка вакили Марокашга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Санкт Петербургдаги 67 минг томошабинга мўлжалланган стадионда бўлиб ўтади. Ўз тарихида бешинчи бор мундиалда иштирок этаётган Эрон бунгача бирор марта гуруҳдан чиқа олмаган.

Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Эрон термаси устози Карлуш Кейруш қуйидаги фикрларни билдирди:

- "Биринчи ўйин ҳар доим муҳим. Ўйлайманки, иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб беради. Ҳам бизда, ҳам Марокашда ажойиб футболчилар бор. Жаҳон чемпионатида иштирок этар экансан, сенда албатта босим ва ҳаяжон бўлади. Бироқ буни тез енгиб ўтиш лозим. Футболда энг яхши тиббиёт бу ғалаба қозониш, шундай экан биз ҳам уч очкони қўлга киритишга уриниб кўрамиз".

- "Марокаш кучли, лекин биз ҳам улардан қолишмаймиз. Эрон ҳаракат қилса бемалол бу жамоани мағлуб эта олади. Биз ўз имкониятларимизни тўлиқ намойиш этишни хоҳлаймиз, шунинг учун ҳам бу ерга келганмиз. Шогирдларим ўйинга тайёр ва ҳамма майдонга тушишни сабрсизлик билан кутмоқда. Менинг режам оддий: аввал ҳимояланиб кейин ҳужумга ўтамиз".

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика