ЖЧ-2018 да яна бир рекорд қайд этилди News

ЖЧ-2018 да яна бир рекорд қайд этилди

Футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати F гуруҳида 3-тур ўйинларига якун ясалди.

Мексика терма жамоаси Швеция билан гуруҳнинг сўнгги турида кураш олиб борди. Учрашувнинг 74-дақиқасида Эдсон Альварес ўз дарвозасини ишғол этиб, шведларга ёрдам бериб юборди.

Мазкур автогол Россия мундиалидаги еттинчиси бўлди.

Аввалги рекорд Францияда ўтган ЖЧ-1998 га тегишли эди. Унда 6 автгол қайд этилган эди.

Мексика терма жамоаси футболчилари эса шу вақтга қадар ўз дарвозаларига 5 та автогол киритган. Бу ҳам мундиаллар тарихидан рекорд сифатида жой олган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика