Latest news

13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  0 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  1 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  53 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  11 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1

ЖЧ-2018 да ишлаган икки осиёлик ҳакам "Пахтакор"нинг икки учрашувини бошқаради News

ЖЧ-2018 да ишлаган икки осиёлик ҳакам "Пахтакор"нинг икки учрашувини бошқаради

Суперлига секин-аста ўзининг муҳим палласига кириб бормоқда.

Яна 5 та тур учрашувлари ўтказилгач, чемпионлик учун курашадиган ҳамда лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоалар саралаб олинади.

Бундан кейинги ўйинларнинг муҳимлик даражаси жуда юқори эканини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси олдиндаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати-2018 ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.

19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” — “Пахтакор” ўйинини қитъамизнинг етакчи рефериларидан бири Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа ёрдам беришади. Ушбу ҳакамлар гуруҳи мундиалда 2 та ўйинда ишлаганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

19-тур
28 июль, шанба
“Навбаҳор” — “Пахтакор”
Бош ҳакам
: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

20-турнинг марказий ўйини – “Пахтакор” — “Локомотив” учрашувида Жаҳоннинг энг сара реферилари қаторидан ўрин эгаллаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги гуруҳ ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Мазкур бригада Жаҳон чемпионати-2018да 4 та учрашувда фаолият олиб борди.
 
20-тур
1 август, чоршанба
“Пахтакор” — “Локомотив”
Бош ҳакам:
Алиризо Фағоний (Эрон)

Rating: +96   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика