Latest news

09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  4 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  4 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  27 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  86 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2

ЖЧ-2018. Бугун яна сенсация юз берадими? News

ЖЧ-2018. Бугун яна сенсация юз берадими?

Бугун Жаҳон Чемпионати 1/8 финалининг навбатдаги икки ўйини бўлиб ўтади.

Бугун Бразилия куннинг дастлабки ўйинида Мексикага қарши майдонга тушса, иккинчи учрашувда Бельгия "самурайлар"га қарши баҳс олиб боради.

 

Бразилия – Мексика. Душанба, 19:00

Бразилия терма жамоаси кетма-кет ўн йил Жаҳон Чемпионатининг гуруҳ босқичидан чиққан. Саралаш босқичида жамоа кетма-кет 9 маротаба зафар қучган ва гуруҳ босқичида ҳам ажойиб ўйин кўрсата олди. Аммо, бу жамоа плей-оффда ҳам ғалаба қозонади дегани эмас.

Бразилияликлар яна бир нечта футболчиларни “йўқотса”, рақибига қарши чиқиши осон бўлади. Гуруҳ босқичида олган жароҳати туфайли ярим ҳимоячи Дуглас Коста учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. Шу билан бирга, бели шикастланган Марсело ҳам ўйинда иштирок этиши ҳали аниқ эмас.

Мексика терма жамоаси икки футболчидан умид қилмаса ҳам бўлади. Диего Рейес тиззасидан жароҳат олгани, Эктор Морено эса дисквалификация туфайли ўйиндан четда қолмоқда. Аммо, бу ўйинчиларнинг йўқлиги Мексика терма жамоасини сезиларли даражада заифлаштирмайди.

Бельгия – Япония. Душанба, 23:00


Шубҳасиз, Роберто Мартинеснинг жамоаси кучли. Бироқ, ҳозирги чемпионатда қанчадан-қанча кутилмаган воқеалар юз берди. Шу сабабли, “қизил иблислар” бугунги учрашувда ютади дейишга шошилиш ноўрин. Япония термаси белгияликларга қарши бор кучи билан курашади, балки кутилмаган қарши ҳужумлар ва зарбалари билан уларга етарли муаммо туғдира олар?!

Белгия гуруҳ босқичида барча рақибларидан устун келди. “Қизил иблислар” Панама, Тунис ва ҳаттоки, инглизларни ҳам мағлуб этди. Шу ўринда, Англия биринчи ўринда бўлмаслик учун қўлидан келган барча ишни қилганини ҳам таъкидлаш лозим. Кун чиқар юрт вакиллари эса сариқ карточкаларининг сони камроқ бўлгани эвазига Сенегални ортда қолдириб, плей-оффга чиқди. Аслида, Колумбия устидан қозонилган ғалаба ва Сенегал билан бўлган дурранг натижа японияликлар 1/8 финалга йўлланмани қўлга киритишлари учун етарли бўлди.

Эҳтимол, кеча испанлар ва россияликлар ўртасида бўлган кутилмаган баҳс каби, бугунги ўйинлар ҳам қатор янгиликларга бой бўлар?! Роберто Мартинес жамоасининг ҳужумдаги имкониятлари етарлича. Терманинг олдиндаги ўйинчилари анча кучли, айниқса, Де Брюйне, Азар ва Лукаку. Баҳс Япония термаси учун анча қийин кечиши аниқ, бироқ, бу турнирда иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқдек.  


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика