Latest news

21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  213 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  6

ЖЧ-1930. Уругвайнинг чемпион таркиби + ФОТО News

ЖЧ-1930. Уругвайнинг чемпион таркиби + ФОТО

Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати бошланишига ҳам оз вақт қолди.

Илк жаҳон чемпионати Уругвай давлатида бўлиб ўтганидан барчанинг хабари бор. 13та терма жамоа иштирок этган биринчи жаҳон чемпионатида Уругвай терма жамоаси "олтин маъбуда"ни қўлга киритгани ҳеч кимга сир эмас. Россия давлатида бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати бошланишидан аввал шу пайтгача мундиалларда кимлар бош совринни қўлга киритгани ва жамоалар таркиблари ҳақида маълумот бериб борамиз. 

УРУГВАЙ - 1930


Уругвай терма жамоасининг 1930 йилда "олтин маъбуда"ни қўлга киритган таркиби қуйидагича


Дарвозабонлар: Энрике Бальестерос, Мигель Капуччини

Ҳимоячилар: Альваро Хестидо, Лоренсо Фернандес, Хосе Насасси, Эрнесто Маскерони, Доминго Техейра, Эмилио Рекоба

Ярим ҳимоячилар: Хосе Леандро Андраде, Карлос Риольфо, Мигель Мелоньо,

Ҳужумчилар: Викториано Сантос Ириарте, Хосе Педро Сеа, Эктор Скароне, Эктор Кастро, Сантос Урдинаран, Педро Петроне, Кондуэло Пирис, Хуан Ансельмо, Пабло Дорадо, Соило Сальдомбиде, Хуан Карлос Кальво

Бош мураббий: Альберто Суппичи


1930 йили Уругвай терма жамоаси "С" гуруҳида Руминия ва Перу терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Гуруҳдаги илк учрашувда Уругвай Перуни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учрашувдаги киритилган голга Эктор Кастро муаллифлик қилган. Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Руминия терма жамоасини йирик 4:ҳисобида мағлубиятга учратган. Ушбу ўйиндаги киритилган голларга Пабло Дорадо, Эктор Скароне, Хуан Ансельмо ва Педро Сеа муаллифлик қилган. 

Уругвай терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб ярим финал йўлланмасини нақд қилган. Ярим финалда Югославия терма жамоасини қақшатқич 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Ушбу учрашувда Педро Сеа 3та, Хуан Ансельмо  2та ва Сантос Ириарте маротаба ўз номини таблога ёздириб қўйган. 

Кейинги босқич йўлланмасини нақд қилган уругвайликлар финалда Аргентина терма жамоаси билан баҳс олиб бориб рақибларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учрашувдаги киритилган голларга Пабло Дорадо, Педро Сеа, Сантос Ириарте ва Эктор Кастро муаллифлик қилган. 


"Олтин маъбуда"нинг мана шундай медаллари совриндор жамоанинг футболчиларига тақдим этилган



Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика