Latest news

14:53Меҳди Моҳиби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  0 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  14 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65

“Жайҳун” биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашади News

“Жайҳун” биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашади

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани воҳанинг футболи анча ривожланган марказлари сирасига киради.

Муболаға эмас, қатор йиллардан бери туманнинг турли ёш тоифасидаги жамоалари вилоят биринчиликларининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Бинобарин, бир неча йил аввал “Ҳазорасп” жамоаси Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида қатнашиб, чиройли ўйинлари билан ҳазорасплик футбол ихлосмандларига қувончли онларни туҳфа этгани бор гап. Буни ҳанузгача маҳаллий мухлислар ҳузур билан эслаб юришади. Айни дамда, туманда ушбу анъанани қайта тиклаш борасида саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. Шу ниятда жорий йил бошида “Жайҳун” жамоасига асос солинди. Жамоа  бош мураббийлигига вилоятнинг тажрибали мутахассиси Вали Султонов тайинланди. Кўплаб иқтидорли ёш “чарм тўп” усталари жамоага жалб қилинди.

Ўз навбатида “Жайҳун” жамоаси жорий йилги мавсумни юқори даражада ўтказди. Хоразм вилояти биринчилиги, яъни иккинчи лига мусобақасида муносиб тўп суриб, чемпионликни қўлга киритди. Хоразм вилояти ҳокими кубоги ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган турнирда иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, вилоят кубогининг финалигача етиб борди. Табиийки, ушбу муваффақиятлар  беэътибор қолмади. Куни кеча Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктамбой Қурбанов жамоа мураббийи ва футболчиларини ҳузурига таклиф этди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Ў.Қурбанов сўзга чиқиб, юртимизда спорт, хусусан, футболни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар, унинг мазмун ва моҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб, “Жайҳун” жамоаси аъзоларини эришган ютуқлари билан қизғин қутлади. Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти футбол федерациясининг биринчи вице президенти Равшан Атажонов ҳам жамоанинг келгуси фаолиятига омад тилади.
Тадбир доирасида  2017 йилги Хоразм вилояти чемпиони - “Жайҳун” жамоасини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Тантанали тарзда жамоага биринчи даражали диплом, жамоа аъзоларига диплом, медаль ва совғалар топширилди.

- Бугун жамоамиз учун қувончли кун, -дейди жамоа бош мураббийи В.Султонов. -Фурсатдан фойдаланиб, мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган туман ҳокимлигига миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Зеро, ушбу рағбат футболчиларимизни юқори марралар сари талпинтирди. Эндиликда, Ҳазорасп тумани, умуман, вилоятимиз футболи шарафини республика миқёсидаги мусобақаларда ҳам улуғлашга ҳаракат қиламиз. Бу футболчиларимизнинг орзусига айланган. Мақсадимиз ушалиши йўлида эса бор куч ва ғайратимизнинг сарфлашга тайёрмиз.

Дарҳақиқат, “Жайҳун” жамоаси яқин орада бошланадиган Биринчи лигага ўтиш турнирига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа аъзолари  биринчи лига йўлланмасини қўлга киритиб, Ҳазораспга катта футболни олиб келишни мақсад қилишган. Бу йўлда уларга эзгу ниятимизни билдирамиз.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика