Жавоҳир Соҳибов: "Пахтакор"га қарши ўйнашни истайман"
22 mar 2020 20:35
News
Жавоҳир Соҳибов: "Пахтакор"га қарши ўйнашни истайман"
Сайтимиз ижодкорлари футбол мухлисларини зериктириб қўймаслик мақсадида футболчилар билан боғланиб, интервью ташкил этмоқдалар. Жумладан бугун Яйпаннинг "Турон" клуби аъзоси Жавоҳир Соҳибов билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Жавоҳир, "Турон" таркибига келиб қўшилганингизга ҳали кўп вақт бўлмади. Жамоага мослашиш жараёни қандай кечди?
- "Турон" жамоасига мослашиш жараёни мен учун қийин кечмади. Футболчилар билан тезда киришиб кетдик. Бизда айни дамда аҳил жамоа йиғилган.
- "Турон" жамоасининг ярим ҳимоя чизиғида рақобат қандай?
- Жамоамизнинг ярим ҳимоя чизиғида тажрибали футболчилар жам бўлган. Бу эса ўз-ўзидан рақобатни юзага келтиради. Мураббий албатта энг яхши тайёргарликка эга бўлган футболчини майдонга туширади. Яхши ўйин намойиш этмасангиз, ўз ўрнингизни йўқотиб қўйиш хеч гап эмас.
- ПРО-Лигада иштирок этиши кутилаётган 8 жамоанинг ҳеч бирини кучсиз деб бўлмайди.Нима деб ўйлайсиз, бу йилги мавсумда қайси жамоалар Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб борадилар?
- Айтиб ўтганингиздек, ПРО-Лигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шу сабабдан ҳозирча бирон нарса дейиш қийин, барчасии вақт кўрсатади.
- Агарда "Пахтакор" сизни яна ўз таркибига чорласа, жамоага қайтган бўлармидингиз?
- Айни дамда "Турон" жамоаси аъзосиман. Клубда футболчиларга яратиб берилаётган шароит мени қониқтирмоқда. Насиб бўлса "Турон" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб, "Пахтакор"га қарши ўйнашни мақсад қилганман.
- Жавоҳир Соҳибов учун қайси соврин муҳимроқ? Жамоавий ёки индувидиал?
- Футбол жамоавий ўйин. Индувидиал тарзда натижага эришиш қийин. Шундан келиб чиқса, мен учун жамоавий соврин муҳимроқ.
- Ўз вақтида сиз билан ёшлар терма жамоасида ўйнаган Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров каби футболчилар эндиликда миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушмоқдалар. Бу холат сизга қандай таъсир ўтказади?
- Улар учун хурсандман албатта. Келажакда кўрсатаётган натижалари бунданда юқори бўлишини тилайман. Вақти келиб улар билан миллий терма жамоамиз сафида ўйнашга умид қиламан.
- Кучли бешлик чемпионатларида ўйинлари сизга маъқул бўлган футболчилар борми?
- Ҳа, "Барселона" аъзоси Серхио Бускетснинг ўйинлари менга жуда ёқади. Унинг ўйинларини кузатиб, ўзлаштиришга ҳаракат қиламан.
- Келажакдаги масадларингиз қандай?
- Мақсадим ПРО-Лигада "Турон" билан ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, якунда Суперлига йўлланмасини қўлга киритишдан иборат. Жамоамиз мухлисларидан ҳар бир ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб туришларини илтимос қилган бўлардим, барчаларининг оилаларига тинчлик-тотувлик тилайман.
Тимур Ибрагимов ёзиб олди.
Comments