Latest news

04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  0 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  0 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  3 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  6 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  17 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  28 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  14 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  9 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  20 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик" News

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик"

Суперлигада қолиш учун курашишда давом этаётган "Сурхон" Суперлиганинг 22-турида Жиззахда муҳим уч очкога эга бўлди.

Термизликлар “Сўғдиёна”га қарши баҳсда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олди. Бу ғалабадан кейин “Сурхон” турнир жадвалида 23 очко билан 11-ўринга кўтарилди. Хўш, жамоа Суперлигада қолиш вазифасининг уддасидан чиқа олдими? Буни билиш истагида "Сурхон" етакчи футболчиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 

- "Сўғдиёна"га қарши баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди?

- Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки "Сўғдиёна" ўз майдонида яхши ўйин кўрсатади, охиригача курашади. Биз эса ўзимиз учун муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Катта иштиёқ эвазига эришдик. Чунки жамоамизга уч очко жуда зарур эди. 

- Нима деб ўйлайсиз, бу жамоани Cуперлигада қолишини англатадими?

- Йўқ, албатта. Чунки биз ҳали вазифани бажара олмадик. Бизни олдинда янадан қийин беллашувлар кутиб турибди. Айнан шу беллашувларда ижобий натижалар қайд этишимиз керак.

- Жамоангизнинг қолган 4 та баҳси ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда қийин баҳслар кутиб турибди. Кўриб турибсиз, Суперлигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир ўйинни ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ишонаманки, биз олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа қайд эта оламиз. 

-  Испаниялик мутахассислар жамоани қанчалик ўзгартира олишди?

-  Анча яхши томонга ўзгартира олди. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга яхшиланмоқда. Европача услубни қўллашга интилишмоқда. Бу эса ўз самарасини беряпти.

- Бу йил Суперлигада ким чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

- Тўғриси, буни олдиндан айта олмайман. Чунки ғолиблик учун "Насаф", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" курашмоқда. Ким кучли бўлса, ўша чемпионликни тантана қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика