Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"
30 sep 00:27
News
Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"
- Ўйин ҳақида...
- Ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг яхши жамоаси ҳисобланади. Ўйинни оамдсиз бошладик. Биринчи турда ҳам, бугун ҳам ғалаба учун майдонга тушгандик. Насиб қилмаган экан. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз.
- Гол урганингиздан кейин захирага олиндингиз...
- Жароҳат олганим сабабли алмаштирилдим.
- "Насаф"нинг охирги голни ўтказиб юборишига мазкур ўзгаришлар ҳам таъсир ўтказмадими? Сизнинг ўрнингизга ёш ўйинчига имкон берилди. Тажриба етишмаган бўлиши мумкин.
- Ундай демаган бўлардим. Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади. Қайсидир жабҳаларда эътиборсизилик қилгандирмиз. Кичик хатолар сабаб гол ўтказиб юбордик, деб ўйлайман.
- Элит ОЧЛдаги дастлабки икки тур Саудия клубларига қарши ўтказилди. Қайси бири қийинроқ бўлди?
- Ажратмаган бўлардим. Иккаласининг ўзига яраша устунлиги бор. Уларни Саудиянинг икки гранди эмас, Осиёнинг икки гранд жамоалари деб атаган бўлардим.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments
Sababi Super ligadagi kuchli raqobat
( sotilsa ham senlarni chonchaklaring kotarmaydi )))