Latest news

13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  2 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  0 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   2 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  13 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  5

Жавоҳир Сидиқов: "Тақдирим ўз қўлимда эмас" News

Жавоҳир Сидиқов: "Тақдирим ўз қўлимда эмас"

“Қўқон-1912” жамоаси мухлисларининг “ёқимтой” футболчиси Жавоҳир Сидиқов билан суҳбатлашиб,кўпчилик мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилдик.

- Жавоҳир аввало “Қўқон-1912” жамоасининг  асосий кучи нимада?
- Авваломбор  чемпионат бошланмасидан олдин, 12 турдан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси турнир жадвалида 2-ўринда бўлади дейилса кўпчилик ишонмаган бўларди.  Бу ҳолатимиз албатта ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бунинг замирида мураббийларимиз, футболчиларимиз ва  раҳбарларимизнинг  жуда катта меҳнатлари ётибди. Бош мураббийимиз мавсум бошида  жамоани  яхши  шакллантира  олганлари, яхши таркибни йиға олганларини ҳам айтиб ўтишим лозим. Таркиб қанча кучли бўлмасин, бош мураббий ўйинларга футболчиларни тўғри тайёрлай олмаса ёки тўғри тактика танлай олмаса натижага эришиш қийин бўлади. Бош мураббийимиз мавсум бошидан мақсадимиз стадионга мухлисларни қайтариш эканлигини таъкидлаб келадилар. Мана ҳозирги кунга келиб мақсадимизга секин – аста эришиб келмоқдамиз. Жамоамизнинг асосий кучи бу бирдамлигимизда деб ўйлайман.

- Учрашувларга тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда? Кўпроқ қайси ҳолатларга эътибор қаратасизлар?
- Ҳар бир учрашувга албатта қайси жамоа билан ўйнашимизга қараб таёргарлик кўрилади. Бу ҳаммага маълум нарса. Ҳар бир жамоанинг  ўз етакчилари ёки кучли футблчилари бўлади, шунга қараб рақиб ўйинини муҳокама қиламиз ва бош мураббийимиз берган кўрсатмалари асосида тайёргарлик олиб борамиз.


- Бугунги кунда сизни “Пахтакор” жамоаси ўз сафига қайтариши ҳақидаги гап-сўзлар , мухлисларингизни хавотирга солмоқда. Бу борада ўзингиз нима дейсиз?
-  Аввало стадионда бизни қўллаб келаётган мухлисларимизга  ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда уларни хурсанд қилиш учун майдонга чиқмоқдамиз , бундан кейин ҳам мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч-ғайратимизни аямаймиз. Ўзимга келадиган бўлсам “Пахтакор”  жамоаси мени тарбиялаган, “Пахтакор” академиясида футбол сир-асрорларини ўрганганман.  Лекин Нўъмон Ҳасанов мени олий лигада ишонч билдириб майдонга туширдилар . Бунинг учун у кишига катта раҳмат айтаман. Ишончларини қўлдан келганча оқлашга ҳаракат қилмоқдаман. Ҳозирги кунда “Қўқон-1912” да ижара шартномаси асосида тўп сурмоқдаман. Агар ихтиёр ўзимни қўлимда бўлганида эди , жон-жон деб мени олий лигада майдонга тушириб мухлисларга танитган Нўъмон ака Ҳасановнинг қўл остиларида ўйнашда давом этардим. Лекин афсуски бу масалани ҳал қилиш ўз қўлимда эмас. “Пахтакор” жамоаси билан шартномам бор, улар истаган вақтда мени Тошкентга қайтара олишади.  Мен учун ҳар иккала жамоам ҳам қадрли, ҳар икки жамоа раҳбарларига ҳам катта раҳмат айтаман.

- Қўқондаги мухлислар ҳақида нима дейсиз?
- Қўқондаги мухлислар ҳақида бир оғиз гап айтишим мумкин, уларга гап бўлиши мумкин эмас. Мен “Пахтакор”да олий лигада ўйнамаганман, балким шу учун билмагандирман. Қўқонга келиб мухлис кимлигини билдим. Қўқон кичкина шаҳар бўлгани билан бу ерда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз бизни ҳар бир ўйинда ажойиб тарзда қўллаб келишмоқда. Мухлисларимзга раҳмат, соғ бўлишсин.

- Мухлислар сизни “Месси”га қиёслашмоқда. Ўзингизнинг кумирингиз қайси юлдуз футболчи? Сиз кимга ўхшашни ҳавас қилгансиз?
- Албатта  Аргентиналик Месси каби буюк футболчига ўхшашни ёшлигимдан орзу қиламан. Қўқонда  мухлислар Мессига қиёслашмоқда, бу албатта ёқимли ҳолат. Бироқ мен ҳаётда ва футболда ўз ўрнимга эга бўлмоқчиман. Жавоҳир деган номни дунёга танитмоқчиман.  Бунинг учун ҳали кўп ишлашим керак ва мен меҳнат қилишга тайёрман. Мухлисларимизга эса шундай буюк футбочига қиёслашаётганлари учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди. Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши таркибга Жавоҳир Сидиқовни ҳам киритди. Жавоҳирга миллий терма жамоада ҳам омад тилаймиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика