Latest news

15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  0 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  7 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  1 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  6 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7

Жавоҳир Сидиқов: "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билардик" News

Жавоҳир Сидиқов: "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билардик"

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан кейин учрашувда ҳисобни очган Жавоҳир Сидиқов фикрларини билдириб ўтди.

- Тошкент дербиси қандай ўтди?
- Ўйин қийин ўтишини барча билиб турганди. "Бунёдкор" - қийин рақиб. "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" билан учрашувга жиддий тайёргарлик бошланди. Мураббийлар штаби ўйин учун махсус кўрсатмалар бера бошлашди. Рақибларни пухта ўргандик. "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билиб олдик. Бугун мана натижаси кўринди. Барчаси ажойиб бўлганидан хурсандман.

- 5-турга келиб, жамоа ғалабага эришди. Бу кеч эмасми?
- Ҳамма нарса тезда бўлмайди. Ундан ташқари, "Локомотив"га янги бош мураббий келди, жамоа таркибидаги кўплаб футболчилар ҳали янги. Мағлубиятлардан кейин ўз ўйинларимизни яхшилаб тахлил қилдик. Барча футболчилар мураббийнинг ўйин услубини қўллаб-қувватлади. Нима бўлган тақдирда ҳам биз мураббийимиз томонидамиз. Ғалабалар эса футболчиларга характер тақдим қилади.

- Жамоа маъмури Улуғбек Усмонхўжаевни туғилган куни билан қай тариқа табрикладингиз?
- Ғалаба билан. Эртага машғулотларда уларни "коридор"дан ўтишини кутамиз. Бу бизнинг асосий совғамиз (кулади).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика