Latest news

19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  1 19:35Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  12 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  28 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Жавоҳир Рўзиев: "Мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ" News

Жавоҳир Рўзиев: "Мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Рўзиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман олганда, ўйинни ёмон ўтказмадик, сабаби барча футболчилар бор кучини сафарбар этган ҳолда ҳаракат қилди. Гувоҳи бўлганингиздек, беллашувнинг охирги дақиқаларида ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Бироқ учрашув давомида хавфли вазиятлар яратдик, шунчаки бизга омад етишмади.

Зарбаларимни эътироф этганингиз учун раҳмат. Лекин мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ. Бугун ҳам биринчи бўлимдаги уринишда тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Иккинчи бўлимда бундай зарбаларнинг кўрмаганингиз боиси, мудофаага ёрдам керак эди ва мен орқароққа қайтиб, ҳимоячиларга ёрдам беришга ҳаракат қилдим. 

Кейинги учрашувни яна "Бунёдкор"га қарши ўтказамиз. Ҳа, олдинда вақт кўп эмас, бироқ бўлажак ўйин сценарийсини ижобий ўзгартиришга ҳаракат қиламиз", деди 20 ёшли футболчи.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика