Latest news

10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  2 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  3 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  18 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  30 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  9 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6

Жавоҳир Қаҳрамонов: “Бухоро”даги биринчи голимни мухлисларимизга бағишлайман” News

Жавоҳир Қаҳрамонов: “Бухоро”даги биринчи голимни мухлисларимизга бағишлайман”

Давралар оралиғида “Бухоро” сафига келиб қўшилган Жавоҳир Қаҳрамонов қисқа фурсат ичида янги жамоаси тўлиқ мослашиб кетди.

Иқтидорли футболчи мазмунли ўйинлари билан маҳаллий ишқибозларни ҳам қалбидан жой олди дейиш мумкин. Айниқса Қаҳрамонов яқинда “Насаф”га қарши кечган баҳсда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. Захирадан майдонга тушиб, “Бухоро”га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган Жавоҳир бир қатор футбол порталларининг тур якунлари бўйича тузилган рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Қолаверса 21 ёшли футболчимиз шу куни учрашувнинг “Энг яхши футболчиси” дея меҳмон жамоа устози томонидан эътироф этилди. Шу муносабат билан баҳсдан кейин Жавоҳир Қаҳрамоновдан блиц-интервью олдик.   

- Жавоҳир, аввало “Бухоро”да бошланган фаолиятингиз ҳақида сўрамоқчи эдик.  Янги муҳитга мослашиб кетиш сиз учун қийин кечмади. Фикримизга қўшилсангиз керак?
- Янги жамоа ҳақида гапирар эканман, “Бухоро” мен учун тўғри танлов бўлганини хурсандчилик билан таъкидлаган бўлардим. Сабаби жамоада раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар жуда ҳам аҳил ва иноқ эканлигини хис қилмоқдаман. Жамоада бирдамлик бор. Шу бўлса керак янги муҳитга деярли қисқа муддат ичида мослашиб олдим. Жамоа ўйинчилари билан тез  чиқишиб кетдим. Ўз навбатида жамоа ҳам мени яхши қабул қилди. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Хуллас мен бу ердаги фикрим ижобий.

- “Насаф”га қарши баҳсда “Бухоро” жуда ҳам муҳим бўлган ғалабани қўлга киритди.  Мазкур учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

- Ўзингиз айтиб ўтганингиздек, биз керакли бўлган уч очкони қўлга киритдик. Гарчи рақиб маммлакатимизнинг етакчи клубларидан бири бўлсада, шу куни биз ўз майдонимизда мухлисларни ғалаба билан хурсанд эта олди. Бунда барчанинг ҳиссаси бор. Жамоамиз биринчи бўлимда ҳимоявий тактикани танлагани учун заҳирадан ўйинга тушишим ҳакида бош мураббийимиз ўйиндан олдин айтиб ўтганди.  Иккинчи бўлим бошида шундай ҳам бўлди. Майдонга чиқишимдан олдин, мураббийларимиз менга руҳан далда беришди. Шунинг учун ўйинга қўшилиб кетишим қийин бўлмади деб ўйлайман. Чунки таркибдаги ўйинчиларининг деярли барчаси тажрибали эканлиги кўриниб турарди. Ёш ва янги бўлишимга қарамай уларнинг менга ишонгани  ҳамда қўллаб-қувватлагани мени янада рухлантириб, қўшимча куч бағишлади. Бунинг учун жамоадошларимга алохида миннатдорчилик билдираман.

- Урган голингиз хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Гол урган вазиятимга келсак, ўша вақтда бош мураббийимиз менга яқин бурчакга боришим кераклигини айтдилар. Бурчакдан тўп узатилган пайтида тўп «Насаф» химоячисига тегиб мен томон ҳавода келаётганини кўрдим. Бахтимга , рақиб жамоа химоячилари ҳам йук эди ва нихоят мен вазиятдан фойдаланиб бош билан дарвозанинг ўнг томонига аниқ зарба бердим. Урган голим билан “Бухоро”га ғалаба келтирганимдан хурсандман. Ушбу голимни бизни бутун учрашув мобайнида тинимсиз равишда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга бағишлайман. 



- “Бухоро” мухлисларига тилакларингиз.

- Ҳозирча “Бухоро” сафида эндигина учта ўйин ўтказдим. Шуни ишонч билан айта оламанки “Бухоро” мухлислари жамоани жуда юқори суръатда ва кўтаринки рухда қўллаб-қувватлашар экан. Ўтказган ўйинларимиздан буён бунга амин бўлиб келмоқдаман. Бу албатта жуда қувонарли хол. Шунинг учун ҳам “Насаф”га қарши баҳсда киритган голимни айнан бухоролик мухлисларга бағишлайман. Уларга куч-қувват тилайман. Кейинги ўйинларда ҳам насиб қилса, ғалабалар билан ишқибозларимизни хурсанд этишга бор кучни ишга соламиз.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика