Latest news

23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  2 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0

Жавоҳир Илёсов: “Машъал”ни бу йил Суперлигада иштирок этишига ҳамон умид бор” News

Жавоҳир Илёсов: “Машъал”ни бу йил Суперлигада иштирок этишига ҳамон умид бор”

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан Муборакнинг “Машъал” жамоаси супер лигада иштирок этишдан маҳрум қилинди.

Очиғи, воқеалар ривожи бу каби кўриниш олинишини ҳеч ким кутмаганди. Айниқса, бу қарор “Машъал” аъзолари учун гўёки оғир зарбадек бўлди. Хусусан дарвозабон Жавоҳир Илёсов билан суҳбатлашганимизда ЎзПФЛнинг қарори ўтган мавсум 7-ўринни эгаллаган “Машъал” аъзоларини хайратлантирганини ва футболчиларнинг кайфияти кескин тушиб кетганини айтиб ўтди.

“МАШЪАЛ”НИНГ СУПЕР ЛИГАДА ИШТИРОК ЭТМАСЛИГИ ҲАҚИДА”
“Газчилар”нинг янги мавсумни ҳам супер лигада ўтказиш мақсадида астойдил тайёргарлик кўраётганди. Аммо кутилмаганда муборакликларнинг лигадан четлатилиши, кўпчиликни ажаблантирди. Бу борада “Машъал” дарвозабони қуйидагиларни айтиб ўтди.

-“Машъал”нинг супер лигадан тушириб юборилганини биринчи бўлиб сайтингиз орқали ўқигандим. Кейин мураббийларнинг ҳам кайфияти тушиб кетганини кўргач, хабар ҳақиқатдан ҳам тўғри эканлигини тушуниб етдим. Ўша пайт биз Фарғонада, ҳоким Кубоги турнирида иштирок этаётгандик. Биз учун нохуш хабар чиқгач, мураббийлар шунга қарамай футболчиларни кайфиятини кўтаришга уринди ва мусобақани охиригача етказиб қўйишимиз кераклигини билдирди. Очиғи, бундай бўлиши ҳеч кимнинг хатто тушига ҳам кирмаган бўлса керак. Биз учун ёқимсиз хабар бўлди ва буни эшитиб, барчамиз “шокка” тушдик. Жамоанинг барча аъзосида шундан буён кайфият тушиб кетган. Ҳозир ҳам руҳий жиҳатдан кўрсаткичларимиз анча паст эканлигини айтишим мумкин. Ҳамма нима қилишни билмай қолган. Нима ҳам деймиз, жуда қийин аҳволдамиз.    

БЎЛАЁТГАН ТАКЛИФЛАР ТЎҒРИСИДА
“Машъал” жамоасининг Про-лигада иштирок этиши маълум бўлгач, таркибдаги футболчилар ўзларига янги жамоа топишга уринаётгани айни хақиқат. Чунки  ўтган йили супер лигада ўйнаган футболчи бу йил про-лигада фаолият юритишни унчалик ҳам истамайди. Чунки супер лигада барибир ҳар томонлама ўйинлар қизиқ ўтади ва шунга яраша ўсиш кузатилади. Хўш, “газчилар”нинг иқтидорли посбонига ҳам таклифлар бўляптими?

- Фарғонада ўтган турнирдаги иштирокимиздан сўнг мураббийлар жамоага бироз муддат дам берганди. 9 февралдан  Тошкентда йиғилдик. Яширмайман олдимда бир нечта қизиқарли таклифлар турибди. Албатта супер лига клубларидан чорловлар бўлмоқда. Аммо уларнинг номларини ҳозирча сизга айтмай турганим маъқул. Олдин барча масалага ойдинлик киритиб олайлик. Сўнгра расман кенг оммага эълон қилинади. “Машъал” билан яна бир йиллик амалдаги шартномам мавжуд. Шу боис бошқа клубга ўтишдан олдин, “Машъал” раҳбарияти билан гаплашиб олишимиз керак. Аммо ҳозирча бу ҳақда суҳбатлашиш имкони бўлмади. Агарда жамоада қолишимни истаб, қўйиб юборишмаса, “Машъал”га ёрдам беришда давом этаман. Негаки, боя айтганимдек, жамоа билан амалда яна бир йиллик шартномам бор.  Шу боис тақдирим ўз қўлимда эмас. Ростини айтганда, ўтган йилги мавсум якунига етгач супер лиганинг айрим клубларидан таклифлар бўлган. Ўшанда “Машъал”дан кетишни ўйламагандим. Чунки бу ерда ўзимни доим эркин хис қиламан ва ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Бу клубда ўйнаб, терма жамоадан ҳам чақирув олганди.  

“МАШЪАЛ”ДАН ЭНДИ КИМЛАР КЕТИШИ ХУСУСИДА
Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Машъал” жамоаси бу йил про-лигада иштирк этиши аниқ бўлгач, таркибдаги айрим футболчилар супер лига клубларига кўчиб ўтиш пайига тушган. Шундай экан муборакликлар сафини кимлар тарк этиши мумкин?

- Айрим 2-3 нафар йигитлар бошқа клубга ўтиши мумкин. Менимча кўпчилик футболчилар жамоада қолади. Ўйлайманки бу йил “Машъал”нинг олдига супер лигага қайтиш вазифаси қўйилади. Шунинг учун асосий таркиб ўзаги сақланиб қолинади ва мақсад йўлида астойдил кўрашилади. Чунки жамоа бекордан-бекорга про-лигага тушириб юборилганини исботлаб қўйиш керак деб ўйлайман. Агарда ҳозирги таркибдаги йигитлар жамоани супер лигага қайтарса, келаси йил ҳам яна улар ўзлари ўйнайди.

ФУТБОЛЧИЛАРНИНГ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДА
“Газчилар”нинг тўсатдан про-лигага тушириб юборилгани кўпчиликни ажаблантирди. Айниқса жамоа аъзолари бу хабарни эшитгач, кайфиятлари кескин тарзда тушиб кетганини тахмин қилиш қийин эмас. Бу ҳақда “Машъал” дарвозабони Илёсов ҳам айтиб ўтди.

- Тўғриси биз бу йил ҳам супер лигада иштирок этамиз деган ўй билан тайёргарлик кўраётгандик. Бироқ тўсатдан “Машъал” лигадан четлатилди деган хабарни ўқигач, барчада бирдек кайфият тушиб кетди. Руҳий томондан барибир ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Ишонсизми ўша хабар чиққач, кўзига ёш келган йигитларни ҳам кўрдим. Шундан кейин ҳам супер лигада ўйнашга умид бор эди. Бутун жамоа бўлиб қуръа ташлаш маросимини кутаётгандик. Ўша куни Ҳоким Кубоги доирасида “Қўқон-1912” билан ўйинимиз бор эди. Танаффусда кийиниш хонасига кирганимизда, мураббийимиз қуръада “Машъал” жамоасининг номи йўқлигини айтгач, кайфият янада тушиб кетди. Ҳаммага ҳар хил таъсир қилди. Дам олишдан кейин ҳам футболчиларнинг кайфиятини зўр деб бўлмайди. Жуда ҳам унутиш қийин бўлган жараён. Лекин ички муҳит ёмон эмас. Ҳамма бир-бири билан аҳил ва иноқ. Биласизми ҳозир ҳам оз миқдорда бўлсада супер лигада ўйнашга умид сақланиб қолган.    

ЎЗИ УЧУН ОМАДЛИ КЕЧГАН МАВСУМ ХУСУСИДА
Ўтган мавсум ҳақиқатдан ҳам Жавоҳир Илёсов учун омадли кечди десак муболаға бўлмайди. Сабаби 24 ёшли дарвозабон жамоасининг ҳар бир учрашувида тўлиқ майдонда харакат қилди. Шунингдек Илёсов бир қатор ўйинларда ишончли харакатлари билан кўпчиликнинг эътиборини ҳам тортди. Бу борада Жавоҳирнинг ўзи ҳам фикримизга қўшилди.    

-Яратганга шукур, чиндан ҳам 2017 йил мен учун жуда ҳам самарали ўтди. Бу ҳозирча фаолиятимдаги энг омадли мавсум бўлиб турибди. Умид қиламанки, келгуси мавсумлар ҳам бундан-да омадли бўлади. Ишонч? Йўқ, менда кўпроқ харакат бўлган. Жамоамнинг ҳар бир учрашувида тўлиқ ўйнадим. Бунга мураббийларнинг ишончини қозониш орқали эришдим. Қолаверса майдондаги жамоадошларимнинг ҳам қўллаб-қувватлаши натижасида ўзимни эркин ҳис қила бошладим. Терма жамоадан чақирув олишимни доим орзу қилганман. Бу борада ўзим яхши ният қилиб, интилганман. Худога шукур, мураббийлар мени ҳам ўтган йили йиғинга чақирди. Бундан жуда хурсандман. Жорий йил ҳам ўз устимда астойдил ишлаб, мунтазам равишда терма жамоадан чақирув олишга харакат қиламан.

МУРАББИЙИ  ХУСУСИДА
Мураббийнинг кўрсатмаси футболчи учун муҳим аҳамият касб этади. Агарда бирор-бир футболчи яхши мутахассиснинг қўли остида ўйнаса, унда унинг ошиғи олчи деяверинг. Жавоҳир Илёсовдан ҳам мураббийлари ҳақида сўраганимизда қуйидагиларни гапириб ўтди.

-“Машъал”да дарвозабонлар билан Павел Синельников ишлайди. Бу мураббий мени ёшлигимдан яхши билади. Чунки илгари академияда таҳсил олиб юрган пайтимда, Синельников бизни шуғуллантирган. Бугунги кунга келиб “Машъал”да ҳам бирга ишлаяпмиз. Шу даражага чиқишимда ушбу мураббийимнинг ҳам 70 фоиз ҳиссаси бор деган бўлардим. Чунки машғулотларда ишлаш билан бир қаторда мураббий ўз хонасига ҳам чақириб, менга назарий жиҳатдан кўрсатмалар бериб боради. Шунингдек Павел Синельников ажойиб психолог ҳамдир. Омадсиз ўйинлардан сўнг доим кайфиятимни кўтаришга уринади.  

ЎТКАЗИБ ЮБОРГАН ГОЛЛАРНИНГ ЭНГ АЛАМЛИСИ ҲАҚИДА
Ҳеч бир посбон ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормасликдан кафолатланмаган. Шу жумладан Жавоҳир Илёсов ҳам. “Машъал” голкиперидан шу кунгача ўтказиб юборган голларидан қайси бири энг аламлиси бўлганини сўраганимизда, бироз ўйланиб қуйидагича жавоб берди.

- Менимча ҳар бир дарвозабон имкон қадар гол ўтказиб юбормасликка харакат қилади. Чунки футболда қанча кўп тўп ўтказсанг, бу сенинг савиянгни кўрсатади. 2016 йили Наманганда “Навбаҳор”га қарши баҳсда 3:2 ҳисобида ютқазганмиз. Мазкур учрашувда қўпол хатоим эвазига мағлубиятга учраганмиз деб ўйлайман. Адашмасам рақиб ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳамаджонов ўнг қанотдан тўпни жамоадошига ошириб бериш мақсадида ҳаволатиб узатганди. Мен олдинроққа чиқиб кетганман ва кутилмаганда тўп тўғри дарвоза тўридан жой олганди. Айнан ушбу гол туфайли “Машъал” сафардан қуруқ қўл билан қайтганди. Гарчи ҳамма айбни ўз зиммамга олган бўлсамда, жамоадошларим футболда бу каби хатолар учраб туришини айтиб, кайфиятимни кўтаришга уринган.

ҚАЙСИ ҲИМОЯЧИЛАР БЎЛСА ЎЗИНИ ХОТИРЖАМ ХИС ҚИЛАДИ?
Футболда дарвозабон учун мудофаа чизиғи вакилларининг ким эканлиги ҳам ниҳоятда муҳимдир. Чунки олдинда хавфларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳимоячилар зиммасида бўлади. Хўш, “Машъал”нинг қайси ҳимоячилари бу борада Илёсов учун қалқон бўла олади.

-Тўғри, учрашув чоғида посбонлар учун ҳимоячиларнинг харакати муҳим аҳамият касб этади. Лекин мен бу борада “Машъал”нинг бирор-бир футболчисини аълоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Биз бир жамоамиз. Учрашув пайтида барибир ҳар ким вазиятдан келиб чиқиб, турлича ўйнайди. Баъзида ҳимоячиларнинг хатосини мен тўғрилаб кетишим мумкин. Ёки аксинча мен йўл қўйган хатоларимни улар “ёпиб” кетади. Шундай экан ҳар бир ҳимоячимиз мен учун баробар деган бўлардим.

ЎТГАН ЙИЛИ ҚАЙСИ ДАРВОЗАБОНЛАРНИ КУЗАТИБ БОРГАН?
Бизнингча ҳар бир футболчи хусусан дарвозабонлар бошқа жамоадаги ҳамкасбларининг ўйинларини ҳам кузатиб боришга харакат қилади. “Машъал”голкипери ўтган йили кўпроқ кимни кузатди?

-Менга кўпроқ “Насаф” дарвозабони Санжар Қувватовнинг ўйинлари ёқади. Ёшлигимда академияда юрган пайтларимда ҳам айнан Қувватовни ўйинларини кўриб, унга хавас қилганман. Кейинчалик ушбу дарвозабон билан бир неча йил “Машъал”да шуғулланганмиз. Шу пайтда ундан кўп жиҳатларини ўзлаштирдим. Хаётда ҳудди акамдек бўлиб қолган. Муносабатларимиз жуда яхши. Санжар Қувватов билан рақобат? Агарда “Насаф”дан таклиф бўлса, ўйлаб кўрган бўлардим.    

ЧИРОҚЧИДАН МУБОРАККА КЕЛИШ ТАРИХИ
Бугунги суҳбатдошимиз Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида таваллуд топган. Хўш, Жавоҳир Муборакка қачон ва қай тарзда келиб қолган. Бу ҳақда унинг ўзидан эшитамиз.

-Менимча ҳар бир бола ёшлигида футбол ўйнаб катта бўлади. Мактабда ўқиб юрган пайтларимизда уйимизга яқин жойда катта футбол майдони бор эди. Ўша ерда ўзимдан катта ёшдагилар билан ҳар куни кечгача тўп тепардик. Катталар мени дарвозага қўярди. Испаниялик машхур дарвозабон Икер Касильяснинг ўйинларини жуда ёқарди. Айнан унинг ўйинлари ҳам мени дарвозабон бўлишимга туртки берган. Шунинг учун ҳеч қандай муаммоларсиз дарвозани қўриқлай бошлаганман. Асфалтда футбол ўйнаб, ҳар куни оёқларим шилиниб кетарди.  Кейинчалик футбол билан жиддий шуғулланиш мақсадида туманимиздаги футбол тўгарагига қатнай бошлаганман.  Ўша пайтлар Чироқчи туманида иккинчи лига жамоаси бўлганди. Унинг ўринбосарлар таркибида ўйнаганман. Адашмасам 2007 йили “Машъал” ёшлари қишлоғимизга келишди. Якунда учрашув 0:0 ҳисобида тугаган.  Баҳсдан сўнг  “Машъал”академиясининг селекционер мураббийи Дилшод Андаев мени ўз рўйхатига киритиб қўйганди. Кейинчалик улар мени тест-имтихонларга таклиф этишган. Муборакка бориб, тестларни ижобий топширганман. Ўша пайтда Чироқчи туманидан мен билан бирга яна беш нафар йигит борган. Шулардан биттагина камина муваффақиятли ўтганди. Кейинчалик “Машъал” академиясида Сардор Раҳмонов, Марадона Сафаров, Сардор Абдураимов ҳамда Холмурод Холмуродов каби тенгқурларим билан бирга шуғулландим. У ерда дастлаб бухоролик Бобур исмли мураббийнинг қўли остида бўлганмиз. Кейинчалик Павел Синельников устозлик қилган.      


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика