Latest news

10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  6 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  23 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз" News

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 2022 йилги мавсумга ҳозирликни давом эттиряпти.

Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда таркибни ҳам кескин кучайтирмоқда, десак муболаға бўлмайди. Дарвоза чизиғида рақобатни ошириш мақсадида "Локомотив"дан Жавоҳир Илёсов таклиф қилинди. "Темирйўлчилар" сафидаги ажойиб мавсумлардан сўнг янги жамоага ўтишига нима сабаб бўлди? Шу ва бошқа саволлар билан Илёсовга юзландик. 


- Аксарият ҳолларда футболчилар пойтахт клубига янада ўсиш, юқори ўринларни эгаллаш, халқаро майдонда тўп тепиш учун келади. Шундай экан "Локомотив"даги фаолиятингиз давомида кўзлаган мақсадларингизга эришдингизми?

- Албатта бу жамоага чемпионлик учун келган эдим. Ўша йили "Локомотив" ОЧЛда иштирок этарди. Шу орқали янги поғонага чиқишни ният қилгандим, дея оламан. Ўша вақтларда мени илиқ қабул қилиб олишди. Умуман олганда тез киришиб кетдим. Ушбу жамоада ўтган уч йил давомида ҳаммаси ажойиб бўлди. Афсусланадиган ҳолат юз бергани йўқ. Бунинг учун "Локомотив" клубига раҳмат айтаман. 

- "Локомотив"даги уч йил давомида Пётр Гизимчук, Даниэль Чабрера, Алишер Аҳмедов сингари дарвозабонлар билан ишладингиз...

- Мазкур мутахассислар билан ишлаш мен учун катта бахт, деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Билганларини биз билан баҳам кўришган. Улардан кўп нарса ўргандим.   

- Жамоани тарк этишингиз ҳақида...

- "Локомотив"ни тарк этиш - ўзимнинг фикрим. Сўнгги йилларда бир жойда туриб қолдим. Ўсиш бўлмади. Кўп хатолар қилдим. Ниманидир ўзгартиришим керак эди. Бир қадам орқага, икки қадам олдинга деганларидек, бу йил яхши ҳаракат қилиб терма жамоадан чорлов олишга ҳаракат қиламан. 

- "Қизилқум"дан таклиф қачон келиб тушди? Бу жамоага ўтиш ривожланишми ёки таваккал?

- "Қизилқум" варианти мавсум тугаганидан бери бор эди. Ўйлаб ўтирмай гаплашиб олдик. Ҳамиджон Актамов билан келишдик. 

- Янги мавсумдан нима кутмоқдасиз?

- Мақсадимиз совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига кириш. Шунингдек, мухлисларни яхши натижалар билан хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика