Latest news

19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  15 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  25 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2

Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат билан чиқди News

Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат билан чиқди

У футболчиларга нисбатан қилинган хатти-ҳаракатлар ва воқеа хусусида батафсил тўхталди.

"Хайрли кеч, дўстлар. Мен якунда адолат қарор топиши учун қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Улар президент аппаратида ўз одамлари борлигини ва ҳеч ким ҳеч нима қила олмаслини иддао қилишмоқда. Кеча "Сурхон" клуби вице-президенти Азамат Абдураҳмонов турмуш ўртоғим(Жавоҳир Эсонқулов)ни алдов йўли билан, гўё эски қарзларни тўлаш мақсадида олдига чақирди. Аввал Акром Хўжаевни, кейин эса хўжайинимни "дубинкалар" билан калтаклай бошлашган. Жамоа сардори Асрор Ғофуров уларни ушлаб турган. 

Менда алдашга ҳожат йўқ. Мен шокдаман. Бунақасини биринчи марта кўряпман, футболчига ва одамга шунақа қилишганини. Келинг, адолат учун дўстона курашайлик. Шундай мураббийлар қандай қилиб жамоани шуғуллантириши мумкин, ўзи умуман бундай инсонларга жамоада ишлашга йўл қўйиб бериш мумкин?! Қандай қилиб?! 

Эмоциялар учун узр сўрайман, ҳозир шок ҳолатидаман. Улар ўзларини қандай қилиб "эркакман" деб атайдилар?!  Энг аламлиси, улар Жавоҳир Эсонқуловга тўғри тушунтиришса бўларди. У ярим йил ишлади ва шунчаки ўз пулини сўради. 

Хўжайиним 31 август куни "Азамат ***" деб ёзган. Шундан сўнг бу одамлар футболчилар (Акром Хўжаев ва Жавоҳир Эсонқулов)ни алоҳида, битта-битта хоналарига чақиришган. Улар олдиндан бунга тайёргарлик кўришган. Видеотасвирлар ўчириб юборилган. Воқеа жойида спирт, отвёртка, арқон бўлган. Кейин футболчилар қўрқитилган ва босим остида ариза ёзиб беришган. 

Кеча ёлғон гапирган, беш вақт намоз ўқиши айтилаётган Асрор Ғофуров бугун қўнғироқ қилиб, "Жавоҳир, дўстона ҳал қилайлик, мени ҳам оилам, бола-чақам бор" деб айтди, у кеча ураётганда шуни ўйламаганмиди?  Жавоҳир ва Акромни ҳам оиласи бор. У ўзини "эркак" деб ҳисоблайдими? Шунчаки ҳайратдаман", – Рушана Мирсодиқова.

ВИДЕО 

Маълумот учун, Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси Рушана Мирсодиқова "Металлург" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг қизи ҳисобланади.

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари: "Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" масаласида ЎФАга мурожаат билан чиқдик"

Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" ўртасида нима муаммо бўлганди? Клуб расмий жавоб берди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика