Latest news

18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  25 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9

Жасурбек Яхшибоев: "Тожикистондек кучли рақибни мағлуб этганимиздан хурсандман" News

Жасурбек Яхшибоев: "Тожикистондек кучли рақибни мағлуб этганимиздан хурсандман"

Баҳрайндаги ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионатининг 1-турида Ўзбекистон Тожикистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувда гол уришга муваффақ бўлган Жасурбек Яхшибоев ўз фикрларини билдирди.  

"Ушбу мусобақа мен учун ҳам, бу ердаги барча футболчилар учун ўзларини кўрсатиш учун фантастик имконият. Бугунги баҳс менга футболчи сифатида кўп нарса берди. Ўзимнинг ҳаракатларимдан қониқдим. Мусобақа давом этади, мен янада кучлироқ ўйнашим керак.

Гол уришимда шерикларимнинг ҳам ёрдами бўлди албатта. Жамоавий ҳужумга ўтишимиз натижасида рақиб ҳимоячилари қийналишади. Жамоадошим менга гол уришим учун бўш зона очиб берди.

Тожикистон терма жамоасини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Улар жуда яхши ўйнашди. Марказий Осиёнинг икки жамоаси тўқнашса доим қийин бўлади. Умуман олганда Тожикистондек кучли рақибни мағлуб этганимиздан хурсандман", - дейди Жасурбек Яхшибоев ОФК расмий сайтига.

 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика