Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  27 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Жасур Ёқубов "Пахтакор" билан ўйинни нега асосий таркибда бошламаганди? News

Жасур Ёқубов "Пахтакор" билан ўйинни нега асосий таркибда бошламаганди?

Ўтган йилнинг ёзида "Бунёдкор" таркибига қўшилган Жасур Ёқубов мавсум охиригача жамоанинг асосий ҳимоячисига айланди.

Бугун 23 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Жасур, 2022 йилнинг бошида "Локомотив" билан шартнома имзолаган эдингиз. Кутилмаганда 1 ойдан кейин клубдан кетиб қолишингизга сабаб нима эди?

— Ўзига хос сабаблар бор эди. Келинг, соддагина қилиб "клуб билан келишмовчилик туфайли" деб қўя қолайлик.

— Февраль ойида "Пахтакор" таркибига қўшилдингиз. Баҳорда ОЧЛ ҳавосидан нафас олиб, 2-даврани пойтахтнинг бошқа бир клуби - "Бунёдкор" таркибида бошладингиз. Умуман олганда ортда қолган мавсум ҳақида таассуротларингиз қанақа?

— Шукр, ҳаммаси яхши бўлди. Тўғри, "Пахтакор" таркибида асосан захирада қолган бўлсам ҳам, Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаб кўрдим. Тажриба орттирдим. Ва ёзда "қалдирғочлар" сафига қўшилганимдан бери мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб келяпман.

— "Бунёдкор"га сизни ким чақирганди? Виктор Карпенконинг ўзими?

— Йўқ. Бу жамоага ўтишимнинг асосий сабабчиси ўша пайтдаги спорт директори Абдумажид Тоиров бўлгандилар. Албатта, бу қарор мураббий билан бамаслаҳат қабул қилинган бўлса керак. Чунки "Бунёдкор"га келишим билан асосий таркибдан жой беришганди.

— "Навбаҳор" билан "Жар" стадионидаги ўйинни эслайлик. Ўша ғалаба Наманган клубини чемпионликдан маҳрум қилди десак бўладими?

— Ўша куни майдонга чиқиб, мураббий берган кўрсатмаларни бажардик ва ўзимизга керакли 3 очкони олдик. Агар мусобақа жадвалига эътибор берсангиз, шундай хулоса пайдо бўлади. "Навбаҳор" 1 очколик фарқ билан чемпионлик пойгасини ютқазиб қўйди. 

— Иван Бошкович келгач жамоа натижалари яхши томонга ўзгарди. Унинг қўл остида жамоа асосан 2-рақамда ўйнаяпти. Бу ҳимоячилар учун нисбатан қийин эмасми? Чунки ўйиннинг асосий вақтини ҳимояланиб ўтказиш керак бўлади.

— Ҳа, Бошкович келганидан кейин ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кузатилди. 2-рақам бўлиб ўйнаш тўғрисида гапирадиган бўлсам, мураббийни тушуниш керак. Унда жуда қисқа вақт бор эди ва шу даврда натижа кўрсатиши талаб қилинди. Шундан келиб чиқиб ҳимояқий ўйин кўрсатган бўлишимиз мумкин. Ўйлашимча, янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади.

— Жасур Ёқубов барча ўйинларни асосий таркибда бошлаётган эди. Охирги турни захирада бошлашингизнинг сабаби нима? "Пахтакор" собиқ клубингиз бўлгани туфайли эмасми?

— Йўқ, бунинг алоқаси бўлмаса керак. Ўзи "Сурхон" билан ўйиндан кейин оёғимда озгина оғриқ пайдо бўлганди. Машғулотлардан жавоб сўрашга мажбур бўлдим. 26-турда захирадан тушишимнинг ягона сабаби шу.

— Ҳозирги йиғин қандай ўтяпти?

— Аъло даражада. Куни 2 маҳалдан шуғулланяпмиз. Асосий эътибор тўп билан ишлашга қаратилган. Худо хоҳласа, янги мавсумда фақат юқори ўринлар учун курашамиз.

Фахриддин суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика