Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Жасур Яхшибоев: "АГМКдаги ўйинларим орқали миллий жамоадан чақирув олишни мақсад қилганман" News

Жасур Яхшибоев: "АГМКдаги ўйинларим орқали миллий жамоадан чақирув олишни мақсад қилганман"

"Пахтакор"дан йил охирига қадар ижарага олинган Жасур Яхшибоев АГМКдаги илк кунларидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

— "Пахтакор"дан кетиш ёки кетмаслик ҳақида узоқ ўйладим. Бу осон бўлгани йўқ. Лекин у ерда ўйин амалиётисиз қолгандан кўра ўйнашни афзал билдим. Очиғи, музокаралар давомида АГМКга ўтиш борасида бир тўхтамга келиш қийин кечди. Бироқ бош мураббий Миржалол Қосимов билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин АГМКга ўтиш қарорига келиш осон бўлди. Мураббийнинг ишончи мени янада руҳлантирди. "Пахтакор"да жароҳатдан сўнг асосий таркибга кириш имкониятим анча пасайиб кетганди. Ўзим учун ҳам АГМК чорлови қизиқарли ва муҳим бўлди. Буёғига яна майдонга тушиб, ўз кучимни кўрсатишим ва нималарга қодирлигимни исботлашим зарур. Янги жамоага мослашиш жараёни кун сайин осонлашмоқда. Албатта, тезда янги коллективга киришиб кетишнинг имкони йўқ. Лекин кўриниб турибди, жамоа аҳил. Ўйлайманки, тез фурсатда янги жамоага мослашиб, АГМК учун жон куйдириб ўйнайман. Менга имконият тақдим этгани учун клубга, ишонч учун Миржалол Қосимовга ташаккур билдираман. АГМК либосида жамоага фойда келтириш учун кучимни аямайман. Бу трансфер ҳар иккала тараф учун манфаатли бўлиши учун ҳаракат қиламан. АГМКдаги ўйинларим орқали МТЖ мураббийлар штаби эътиборига тушишни ва ўзимнинг оптимал формамни тиклашни мақсад қилганман. Қисқа фурсатда олмалиқлик мухлислар эътибори ва эътирофига лойиқ бўлишга ҳаракат қиламан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика