Latest news

22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдимми? Гвардиола жавоб берди  2 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  6 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  11 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  59 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  2 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  53 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   9 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  86 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  2 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  117

Жасур Холтўраев: "Сурхон"нинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман" News

Жасур Холтўраев: "Сурхон"нинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг 14-турида Бекободда "Металлург"дан устун келди (1:0).

 Шу куни термизликлар сафида Жасур Холтўраев жуда фаол ўйнади ва айнан унга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин бош ҳакам "Металлург" дарвозасига пенальти белгилади. Ўша пенальтидан урилган гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, Жасур Холтўраев championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Биз бу борада ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Металлург" билан учрашувга жиддий ҳозирлик кўргандик. Бу якунда самарасини берди. Мухлисларимиз узоқ кутган ғалабани қўлга киритдик. Жамоамизга аввалги учрашувларда омад етишмади. Яна баъзи бир баҳсларда футболчиларимиз жароҳат олгани панд берди. Қолаверса захирамиз тор эди. Иккинчи даврада 5 нафар янги футболчи олинди. Эндиликда ҳар бир футболчи ўз позициясидаги ўрнини сақлаб қолиш учун астойдил курашади. Навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

Учрашувнинг 60-дақиқасидан сўнг майдонда бир киши кам бўлиб қолдик. Бунинг натижасида услубимизни ўзгартириб қарши ҳужумлардан самара чиқаришга ҳаракат қилдик. Сўнгги дақиқаларда менда имконият бўлди. "Металлург" ҳужумга ўтиб ҳимояни эсдан чиқарганди.  Акбар Исматуллаевни алдаб ўтаётганимда у оёғимга халақит берди ва йиқтди. Ичимдан жуда хурсанд бўлдим. Никита Павленко нуқтага яқинлашаётганда вазият гол билан тугасин деб дуо қилиб турдим. Ғалабага оз бўлсада ҳиссамни қўшганимдан хурсандман",- дейди Жасур Холтўраев.


Суперлига. 14-тур лауреатлари


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика