Latest news

08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  2 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  30 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  22 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1

Жасур Жалолиддинов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман" News

Жасур Жалолиддинов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман"

U-23 Осиё Кубоги саралаши доирасидаги биринчи тур учрашувидан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Жасур Жалолиддинов Афғонистон устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.


- Ўйин ҳақида

- Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда жуда қийин бўлди. Осон бўлмаслигини билардик. Ҳозирги кунда осон рақиб қолмаган. Ҳеч ким осонликча ютказишни хоҳламайди. Бироқ биз иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, мураббий кўрсатмалирини тўлиқ бажариб, ўзимизга керакли натижани қўлга киритдик. 

- Биринчи тайм қийин ўтди, аммо урган голиздан кейин ўйин сурати ўзгарди. Ушбу гол ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта, бунақа ҳолатларда жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш керак бўлади. Менга шу насиб қилди. Ҳар бир ўйинчи жамоа ўйинига ўз ҳиссасини қўшиши керак. Мен ҳам бугун зарбаларим билан ғалаба қозонишимизга ёрдам бердим деб ўйлайман.

- Биринчи тайм ва иккинчи бўлим икки хил бўлди. Биринчи таймда бироз эҳтиёткорлик кузатилди...

- Биз эҳтиёткор ўйнамадик. Икки бўлим ҳам бир хил ўйин кўрсатдик. Шунчаки, Афғонистон биринчи бўлимда кучга тўла эди. Иккинчи бўлимда эса улар чарчаб қолишди ва биз голлар киритдик.

- Асосий рақибимиз Эрон бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди...

- Улар билан ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика