Latest news

15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4

Жасур Жалолиддинов: "Тўхтаб қолмоқчи эмасман" News

Жасур Жалолиддинов: "Тўхтаб қолмоқчи эмасман"

Ўзбек футболи муҳлисларига сир эмаски , бундан анча йиллар аввал Италиянинг “Ювентус” клубида кутилмаганда ҳамюртимиз Илёс Зейтуллаев пайдо бўлди.

Тўғри, у жамоа таркибида муқиим жой олмади. Албатта, бунга турли омиллар сабаб бўлди. Шундай бўлсада, у Европа футболи ҳавосида ўсди. Афсуски, унинг иқтидоридан терма жамоамиз фойда кўрмади. Бежиз биз уни эслаганимиз йўқ. Куни кеча “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” учрашувидан сўнг, клуб бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Мирзаев ёш умидли футболчи Жасур Жалолиддиновни, Италия А сериясига чиқишга номзод бўлган “Беневенто” сафига ўтишини тасдиқлади. Биз эса эртанги дерби олдидан келажаги порлоқ футболчи билан суҳбат уюштиришни лозим деб топдик.

- Жасурбек Италиянинг “Беневенто” жамоасидан таклиф борлигини биринчи бор кимдан ва қачон эшитдингиз? Уни қабул қилишингиз қандай бўлди?
- Клубдагилар менга Италия Б сериясидан таклиф борлигини айтишди. Ҳали жамоа номи номалум эди. Фақат, кучли клуб эканлигини таҳмин қилдим. Энди мендан янада кўпроғини кутишади.

- 17 ёшда бўлшингизга қарамай, бу йил кўплаб ютуқларга эришдингиз. Асосий таркибдан жой олиш баробарида, олимпия терма жамоасига ҳам жалб этилдингиз...
- Эришаётган муваффақиятларим ҳаммаси мураббийларнинг ва устозларимнинг менга бераётган имкониятлари ва билдираётган ишончи туфайли деб биламан. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Қўлга киритилиши керак бўлган совринларим ҳали олдинда.

- Эртага жамоа пойтахт дербисида “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. Рақиб жамоани ҳали ҳеч ким мағлуб этолгани йўқ. Балки, “Бунёдкор” бунинг уддасидан чиқар...
- Тўғри уларни ҳеч ким ютолмади. Аммо, биз Осиё чемпионлар лигасига чиқишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун олдимизда турган иккита ўйинда максимал олти очко ишлашимиз керак.

- Жамоа нима учундир барча ўйинларда голдан сўнг ўта хотиржамликка берилиб кетмоқда. Натижада рақиб орадаги фарқни тенглаштиришга эришмоқда. Бу борада машғулотларда ишландими?
- Чунки, ютиб турган пайтимизда олдинга ўтиш катта таваккал ҳисобланади. Биз учун ғалаба муҳим. “Навбаҳор” футболчилари қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Натижани сақлаб қолиш учун шундай бўлди деб ўйлайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика