Latest news

18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  0 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  3 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  11 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  2 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  7

Жасур Жалолиддинов: “Реванш олиш пайти келди” News

Жасур Жалолиддинов: “Реванш олиш пайти келди”

Биласиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Осиё чемпионати саралаш босқичида Афғонистон, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони рақиблик қилади.

Гурухда ғолиблик учун рақобатда мезбон жамоа яъни, саудиялик ёшларни мағлуб этишга тўғри келади. Одатда, бу каби ўйинлардан аввал мухлисларда ўзига яраша ҳадик бўлади. Лекин, футболчиларда муваффақиятга бўлган интилиш ўта юқори. Сўзимизни терма жамоа сардори Жасур Жалолиддинов ҳам тасдиқлади.

- Ҳозирги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси савия ва маҳорат бобида Осиё грандлари билан тенглаша оладими?

- Сиз Япония ва Кореяни назарда тутяпсизми? Менимча, улар биздан доим устун бўлиб келган. Юқори савиядаги терма жамоаларни кучли хоҳиш ва ирода эвазига мағлуб этиш мумкин.

- Мусобақадаги рақиблар тўлиқ ўрганилдими? Афғонистон билан “CAFA CUP” турнирида жуда қийин ўйин ўтказган эдик...

- Деярли барчаларини яхши биламиз. Ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқамиз. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Кўзлаган мақсадимизга эришиш ва бизни қўллаб-қувватлаб турган исонларга чиройли ўйин ва ғалабани тортиқ қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Барибир гуруҳда биринчи ўрин учун кураш Саудия Арабистони билан кечиши табиий...

- Албатта. Икки йил олдинги мағлубиятни унутганимиз йўқ. Бунинг учун улардан реванш олиш пайти келди деб ўйлайман. Йигитларда иштиёқ кучли. Агарда, Осиё чемпионати ватанимизга берилмаган тақдирда ҳам ўз ўйинимиз билан бунга лойиқ эканлигимизни кўрсатмоқчимиз. Турнир олдидан ҳаммаси жойида. Муаммолар йўқ.

- “Бунёдкор” ўйинидаги пасайишнинг сабабларини айта оласизми?

- Кечирасиз, бу борадаги саволларга аниқ жавоб бера олмайман.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика