Latest news

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  0 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  3 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номи маълум қилди  0 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Жасур Ҳасанов 37 ёшга тўлди News

Жасур Ҳасанов 37 ёшга тўлди

Бугун бир неча карра Ўзбекистон ҳамда Қатар чемпиони бўлган Жасур Ҳасанов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Катта Ҳасанов (кичиги бухоролик) бугун 37 ёшга тўлди. 1983 йилнинг 2 август куни Жиззахда дунёга келган Жасур футболдаги фаолиятини ўз вилоятининг бош жамоаси - "Сўғдиёна"да бошлаган. Ҳасанов 1999-2002 йиллар оралиғида жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган. Кейин у "Навбаҳор", "Машъал" ва "Бунёдкор" клублари сафида ўйнади. Айнан "қалдирғочлар" таркибидаги ёрқин ўйинлари сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олди.

2011 йил Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида терма жамоамиз билан бирга мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган. Бир неча етакчи футболчиларимиз қаторида Жасур Ҳасанов ҳам "легионер"га айланди. Уни Осиё Кубоги мезбонлари бегона қилишмади. Чап қанот ярим ҳимоячимиз Қатар Юлдузлар лигаси вакили "Лаҳвия" билан шартнома имзолади ва ўша йилнинг ўзида мамлакат чемпиони бўлди. "Лаҳвия" либосида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган Ҳасанов "Лаҳвия"нинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди.



Шундан сўнг, Жасур Ҳасанов "Қатар" СК, БААнинг "Эмирейтс" клубларида ўйнади. 2012 йилда яна Ўзбекистонга қайтиб, икки мавсум давомида "Бунёдкор" сафида тўп тепди. Кейин навбати билан "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф", АГМК жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Ўтган мавсум 17 йиллик айрилиқдан сўнг она юрти Жиззахга қайтган бугунги кун қаҳрамони "Сўғдиёна" клуби билан шартнома имзолади.

Умуман олганда, Жасур Ҳасанов Ўзбекистон олий лигасида 380 дан зиёд ўйинда майдонга тушиб, 38 та голга муаллифлик қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида эса 53 та учрашув ўтказган ва 2 та гол киритган. У бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ҳамда Суперкубоги соҳиби, Қатар чемпиони ҳисобланади.



Жасур Ҳасанов 2009-2010 йилларда "Бунёдкор" таркибида дунёга машҳур мураббий Луис Фелипе Сколари қўл остида тўп тепишга муваффақ бўлган. Айнан бразилиялик мутахассис Жасурнинг майдондаги қирраларидан бирини очишга эришган. Сколари Жасурга фақат қанот бўйлаб тўғри ҳаракат қилмасдан, тезлиги эвазига рақиб жарима майдончасига ёриб киришни ўргатган.



Ҳасанов ўша онларни шундай эслайди:

- "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"да тўп тепганимда мен ҳужумчи ортида ўйнардим. "Машъал"га келибгина мени қанотга қўйишни бошлашди. "Бунёдкор"га келганимда эса Сколари машғулотлардан бирида мендан амплуамни ўзгартиришимни сўради. Унинг учун мен фақат ва фақат олдинда тўп тепишим керак эди. Баъзан орқароққа қайтсам уришиб берарди. Бир хил ўйинларда мени алмаштириб юборган. Кейин билсам, унинг орқага қайтма деган кўрсатмасига амал қилмаган эканман. Бу билан у кучимни тақсимлашни режалаштирган экан.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Жасур Ҳасановни сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Бугунги кунда унинг ўғли ҳам ота изидан бориб, футболни танлаган. Кичик Ҳасанов "Бунёдкор" академиясида ўйнаяпти.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика