Latest news

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  166 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  3 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Жасур Абдураимов: “Япониядаги турнир юқори савияда ташкил этилди” News

Жасур Абдураимов: “Япониядаги турнир юқори савияда ташкил этилди”

Японияда 9-13 август кунлари бўлиб ўтган "Balcom BMW Cup" халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Бангладешда октябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни давом эттиради.

Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов ушбу турнир ва кейинги йиғин ҳақида фикрларини билдирди.

- Японияда ўтган халқаро турнирда ташкилотчилик даражаси жуда юқори бўлди. Иштирокчи жамоаларга барча яхши шароитлар муҳайё этилди. Рақиблар савияси бизга ўйинимизни шакллантиришда қўл келди. Польшанинг барибир Европа вакили эканлиги билиниб турди. Бу жамоа таркибида бундеслига клублари вакиллари бор. Япония эса қитъамизнинг етакчиларидан бири саналади. Улар йилдан-йилга маҳоратларини ошириб боришмоқда. Шогирдларим бу жамоаларга қарши учрашувларда яхши ўйин кўрсатишди. Имкон қадар барча ўйинчиларни текшириб олдим.

Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни сентябрь ойида Қатарда ўтадиган йиғин билан давом эттирамиз. 16-21 сентябрь кунлари Қатарда ёшлар терма жамоасига қарши икки назорат ўйинида майдонга тушамиз. Бизга тайёргарлик кўриш учун яхши шароитлар яратиляпти, - деб таъкидлаб ўтди Абдураимов.

Япониядаги мусобақада ёшларимиз ғолиб бўлишидан ташқари, Ҳусниддин Ғофуров турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

1-тур

Ўзбекистон (U-19) - Польша (U-19) - 2:2 (пенальтилар сериясида 6:5)

Голлар: Достон Иброҳимов (23), Беҳзод Ғанижонов (32).

2-тур

Ўзбекистон - Япония - 1:0

Гол: Жасур Яхшибоев (48).

3-тур

Ўзбекистон U-19 – Хиросима ёшлар терма жамоаси - 3:1

Голлар: Шароф Мухитдинов (4,10), Ҳусниддин Ғофуров (35).


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика