Latest news

15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  1 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  6

Жасур Абдураимов: "Урғуни 1997 йилда туғилганларга қаратамиз" News

Жасур Абдураимов: "Урғуни 1997 йилда туғилганларга қаратамиз"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов "Қизилқум" билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"22 февраль куни йиғинни бошладик. Ўша куниёқ Қозоғистон клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Кеча машғулот ўтказдик ва бугун "Қизилқум" билан ўйнадик.

Бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Қисқа вақт йиғин ўтказган бўлсак ҳам анча фойдали бўлди дея оламан. Асосий мақсадимиз бу жамоани 70 фоиз 1997 йилда туғилган футболчилардан тузиш. Қолган 30 фоизини 1995 ва 1996 йилда таваллуд топган футболчилар ташкил этади. Сабаби 1997 йилда туғилган йигитлар 2020 йилги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этишади.



Кейинги йиғинни март ойида хорижда ўтказсак керак. Ҳозирча режамизда Қатарга бориш бор. Бироқ Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 17 март куни бўлиб ўтади. Агар қуръада Қатарга тушиб қолсак бу Қатарга бормаслигимиз мумкин. Шу боис ҳозир аниқ жавоб бера олмайман. Барчаси қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқланади", - дейди Жасур Абдураимов.

Маълумот учун, 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичи шу йилнинг 15–23 июль кунлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика