Жасур Абдураимов: "Учрашув асабий руҳда кечди"
26 may 2017 21:44
News
Жасур Абдураимов: "Учрашув асабий руҳда кечди"
- Ўйин бўйича нима дейишим мумкин? Учрашув жуда асабий руҳда кечди. Бугунги футболни кино жанридаги триллерга қиёслаш мумкин. Ўйин биз учун жуда яхши тугади. Ҳар иккала жамоада етарлича имкониятлар бўлди. Биз ўз вазиятларимиздан пайтида фойдаланганимизда, масала бу қадар чўзилиб кетмасди.
Ҳимоядаги иккита қўпол хато гол билан якунланди. Ҳозирги вазиятимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, руҳий тарафлама бизга жуда қийин бўлаётганди.
Футболчиларга раҳмат. Улар бугун керакли пайтда ўзларини қўлга олишди ва характер кўрсатишди. Муҳим ғалабага эришганимиздан хурсандмиз.
Нега ҳар ўйиндан кейин футболчиларга ҳаракатлари учун раҳмат деяпман? Чунки захирамиз жуда тор. Деярли бир таркиб бутун мавсумни тўлиқ ўтказмоқда. Бу уларни руҳан толиқтириб қўяди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments