Latest news

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  0 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  0 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  1 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  2 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Жасур Абдураимов: "Пахтакор" осон гуруҳга тушмади" News

Жасур Абдураимов: "Пахтакор" осон гуруҳга тушмади"

Бундан бир неча соатлар олдин Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди. "Пахтакор" жамоаси ҳам турнирдаги ўз рақибларини аниқлаб олди.

Қуръа ҳақидаги фикрларни билиш мақсадида "Пахтакор" жамоасида Шота Арвеладзега яқиндан кўмаклашиб келаётган Жасур Абдураимовга юзландик. 

"Гуруҳимизда ёмон ва кучсиз рақиблар йўқ. "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912"ни қандай кучга эгалигини барча яхши билади. Шунингдек, "Оқ-тепа" ҳам Про лигада ёмон иштирок этмаяпти. Бу жамоани ҳам яхши биламиз. "Пахтакор" осон гуруҳга тушгани йўқ. Ҳамма ўйинлар ўзига яраша қийин кечади. Ўзингиз яхши биласиз қўқонликлар бизга охирги йилларда жуда яхши ва муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Улар билан доим қийиналмоқдамиз. Ўтган мавсумда Лига кубогида ҳам, Суперлигада ҳам бизга етарлича муаммо туғдира олишди. Рақибимиз охиригача курашадиган жамоалар сирасига киради. 

"Бунёдкор" ҳам яхши шаклланган ёш жамоа. Менга уларнинг ҳақиқий футбол ўйнаши ёқади. "Оқ-тепа" ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Таркибида бир қатор ёш ва тажрибали футболчилар бор. Ўз ўйинлари орқали мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Бизга қарши майдонга чиқадиган учта жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этяпти", - дейди Жасур Абдураимов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика