Latest news

14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  4 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  6 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  21 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  12 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9

Жасур Абдураимов: "Осиё чемпионатига қадар футболчиларга интервью беришни таъқиқладим" News

Жасур Абдураимов: "Осиё чемпионатига қадар футболчиларга интервью беришни таъқиқладим"

"CAFA CUP" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Туркманистон учрашувидан сўнг ўзбекистонликлар бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Бу мусобақадаги бош мақсадимиз Баҳрайндаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш. "CAFA CUP" орқали кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб оламиз. Анчадан буён чақирилмаган футболчиларни ҳам Ўзбекистон-2 сафида ўйнатиб кўрдик. Улардан кимлар талабимизга жавоб берса Осиё чемпионатига бориши мумкин. Шу мусобақа тугагач Осиё чемпионатига бориши мумкин бўлган футболчилар деярли аниқланиб бўлади. Баҳрайнга "турист футболчилар"ни олиб кетмайман. Буни очиқчасига айтаман. Менга туристлар керак эмас. 20 нафар бўлса ҳам майдонга тушиб жонини берадиган, ўйинни кучайтирадиган футболчилар қитъа чемпионатига боради.


Октябрь ойига қадар тайёргарлик жараёнида йигитларнинг фикри бўлинмаслиги лозим. Шу мақсадда мен терма жамоа аъзоларига интервью беришни таъқиқлаб қўйганман. Буни очиқчасига айтаман. Сабаби бу ёшда футболчилар юлдузлик касалига дучор бўлишлари ҳеч гап эмас. Шу боис Осиё чемпионатига борайлик, у ерда ижобий натижа қайд этайлик, ана ундан кейин бемалол футболчилару, мураббийлардан интервью олаверинглар. Ҳеч ким қаршилик қилмайди.

Агар Ўзбекистон-2 ва Ўзбекистон-1 "CAFA CUP" мусобақси финалида тўқнаш келиб қолса қайси жамоани бошқараман? (кулади) Агар шундай бўлса Ўзбекистон-2 жамоасини бошқараман. Асосий жамоани эса ёрдамчиларим бошқаришади. Сабаби "машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади", - дейди Жасур Абдураимов.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика