Latest news

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

Жасур Абдураимов: “Натижадан кўнглим тўлди, аммо ўйин борасида эътирозлар бор” News

Жасур Абдураимов: “Натижадан кўнглим тўлди, аммо ўйин борасида эътирозлар бор”

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Шри-Ланкага қарши ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ўз шогирдларининг ўйини борасида эътирозлари борлигини таъкидлади.


“Бугун ғалаба қозондик ва натижадан кўнглим тўқ. Аммо, ўйин борасида эътирозларим йўқ эмас. Биринчи бўлимдаги ўйинимизни иккинчи бўлимда кўрсата олмадик. Захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтириши лозим бўлган футболчилар унчалик ишончни оқлашмади. Интизом борасида ҳали ишлашимиз керак”, - дейди Абдураимов.

“Ҳимочимизга кўрсатилган қизил карточка борасида эътирозим йўқ. Ҳакам қизил карточка кўрсатган бўлса, демак бунга асоси бор. Ҳакам қарорини муҳоакама қилмайман. Бу карточка ўйинимизга таъсир қилгани йўқ. Аммо, бироз интизомни мустаҳккамлаш керак”, - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи шунингдек, сўнгги турда Бангладеш ёшларига қарши кечадиган ўйин борасида ҳам ўз фикрини билдирди. “Аввал ҳам айтганимдек, биз барча рақибларимизга бир хил муносабатдамиз ва уларни хурмат қиламиз. Бангладеш терма жамоасининг Шри-Ланкага қарши ўйинини кўрдим ва керакли ҳулосаларни чиқариб олдик. Умуман, ўйиндан олдин рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини муҳокама қилиш рақибга нисбатан хурматсизлик бўлади. Бангладеш терма жамоасининг ўйинлари ва уларнинг камчиликлари ҳақида Бангладеш терма жамоаси мураббийи жавоб бергани маъқул”, - деди Абдураимов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика