Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  1 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Жанубий Кореяга қарши 14-ўйин News

Жанубий Кореяга қарши 14-ўйин

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Жанубий Кореяга қарши ўйнайди.
Ушбу баҳс жамоаларнинг ўзаро 14-учрашуви бўлади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган 13та ўйинда корейслар 9 марта ғалаба қозонишган. Уч бор баҳс дуранг натижаси билан тугаган. Ўзбекистон Жанубий Кореяни фақат бир бор таслим қила олган. Тўплар нисбатида рақиб устун: 28:13.

Эътиборлиси ушбу ягона ғалабани дастлабки тўқнашувда қўлга киритганмиз. 1994 йил Осиё ўйинлари ярим финалида Азамат Абдураимов томонидан урилган гол корейсларнинг мағлубиятини таъминлаганди.

Икки дуранг Жаҳон чемпионатлари саралашида қайд этилган. 2005 йил Тошкентда ўтган баҳсда Максим Шацких ҳисобни очган, сўнгги дақиқада Парк Чу Юн гол уриб корейсларни мағлубиятдан қутқариб қолганди - 1:1.



2012 йил яна Тошкентдаги баҳс дуранг билан тугаган - 2:2.

Кореяга қарши Осиё Кубокларида икки бор тўқнаш келганмиз. 2011 йил Қатарда бўлиб ўтган мусобақанинг 3-ўрин учун ўйинида рақибларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучишган.

2015 йил Австралиядаги Осиё Кубоги чорак финалида бу жамоага қўшимча таймларда 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Ўтган йил март ойида Жанубий Корея билан ўтган ўртоқлик учрашувида сафарда дуранг қайд этилган - 1:1.


 
Сана Мезбон Ҳисоб     
Меҳмон Ўйин мақоми
13.10.1994     
Ўзбекистон  1:0 Жанубий Корея      
XII Осиё ўйинлари
12.09.1997 Жанубий Корея      
 2:1 Ўзбекистон ЖЧ-1998 саралаши
18.10.1997 Ўзбекистон  1:5 Жанубий Корея ЖЧ-1998 саралаши
30.03.2005 Жанубий Корея  2:1 Ўзбекистон ЖЧ-2006 саралаши
03.06.2005 Ўзбекистон  1:1 Жанубий Корея ЖЧ-2006 саралаши
05.07.2007 Жанубий Корея  2:1 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
11.10.2008 Жанубий Корея  3:0 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
28.01.2011 Жанубий Корея  3:2 Ўзбекистон Осиё кубоги 2011
25.02.2012 Жанубий Корея  4:2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
11.09.2012 Ўзбекистон  2:2 Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралаши
11.06.2013 Жанубий Корея  1:0 Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши
22.01.2015 Жанубий Корея  2:0 Ўзбекистон Осиё кубоги 2015
27.03.2015 Жанубий Корея  1:1 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика