Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи: "Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим" News

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи: "Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим"

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи Йонг Жун Ким Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечган ярим финал баҳсидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволига жавоб берди.

- Афсуски бугун жамоангиз финалга чиқа олмади. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Биз бугун қўлимиздан келган энг яхши ўйинни кўрсатдик, афсуски бугун бизга омад кулиб боқмади.

- Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушган таркиб бугунги ўйинда бироз ўзгартирилди. Амалга оширган ўзгаришларингиз учрашувга қанчалик таъсир ўтказди?

- Мен ўтган ўйинги таркибни бироз ўзгартирдим, чунки улар 120 дақиқа ўйнаган эди. Мен янги ўйинчиларни майдонга туширишга қарор қилдим. Бугун асосий таркибда майдонга тушган ўйинчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди ва мен улардан миннатдорман.

- Пенальтитлар сериясида биринчи иккита имкониятдан фойдалана олмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди? Тўлиқ стадионми ёки ўйинчиларингиз пенальтилар сериясигача ўйинни ҳал этиб қўйишмоқчи эдими?

- Ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, кўп ўйинчилар муҳлислар билан тўлиб тошган стадиондан ўйнашмаган ва шу сабаб уларда бироз ҳаяжон бор эди. Улар ҳали жуда ёш ва ўйлайманки, улар бугунги ўйиндан сабоқ олишади.

- Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўпроқ хужум қилди ва кўпроқ имкониятлар яратишди. Жамоангиз кўрсатган бугунги ўйин ғалабага лойиқ эдими?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз в бугунги учрашув ҳам бундан истисно эмас.

- Жанубий Корея терма жамоаси мусобақани тарк этмоқда, мусобақа ташкилий ишларидан қониқдингизми?

- Овқатланиш, меҳмонҳона, майдонлар ва транспорт жуда яхши ташкил этилган. Мен нолийдиган нарса кўрмадим. Машғулот майдонларининг сифатини яхшиласа бўлди деб ўйлайман. Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим.

- Жаҳон чемпионатидаги даража билан Осиё кубогидаги ўйин даражасини қандай баҳолайсиз?

- Осиё минтақасидаги терма жамоалар деярли бир ҳил даражада, жаҳон чемпионатида эса бундай эмас. Биз дунё биринчилигида яхши ўйин намойиш этиб, Корея шаънини ҳимоя қилишимиз керак.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика