Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Жанубий Корея президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ОТЖ финалга чиққани билан табриклади News

Жанубий Корея президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ОТЖ финалга чиққани билан табриклади

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқот қилди", - дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти.

"Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Инни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.

2017 йилнинг ноябрь ойида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги самарали учрашув ва музокаралар кўп қиррали ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратгани ҳамда икки томонлама муносабатларга аниқ амалий мазмун бахш этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Президент Мун Чжэ Ин Президентимиз Шавкат Мирзиёевга табрик ва эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон Президенти тимсолида Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида ҳақиқий дўст, маслакдош ва ҳамфикрга эга бўлганини алоҳида таъкидлади.

Корея Республикаси раҳбари, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг замонавий Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини юксак баҳолади. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичи муҳим вазифалари ва устувор мақсадларига кўра муштарак экани қайд этилди.

Мулоқотда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашди.

Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси, илм-фан ютуқлари ва технологияларини Ўзбекистонда саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, ижтимоий секторни ривожлантиришга фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Корея Республикаси Президенти кўп миллатли Ўзбекистон халқини шу кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионатида ёшлар терма жамоамиз кўрсатаётган ажойиб ўйин ва жамоамиз мусобақа финалига чиққани билан самимий қутлади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси раҳбарияти ва халқига Пхёнчханда ташкил этиладиган ва жаҳон спорти тарихига кирадиган, ҳақиқий дўстлик ва ўзаро англашув байрамига айланадиган қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини чин дилдан тилади.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари ва анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқладилар", - дейилади хабарда.

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика