Latest news

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Купер имзосини "ўчирворган" Жанубий Корея - шармандали мағлубият! News

Купер имзосини "ўчирворган" Жанубий Корея - шармандали мағлубият!

Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида шармандали мағлубиятга учради.

Ўртоқлик учрашуви

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЎЗБЕКИСТОН 4:0

20 ноябрь. Брисбен. "Queensland Sport and Athletics Centre" стадиони.

Ҳакамлар
: Крис Бит, Эшли Бичем, Антон Шетинин, Питер Грин.
VAR тизимидаги ҳакамлар: Жарред Гиллет, Ричард Наумовски.

Голлар: Нам Таэ Хи (9), Хванг Уи Жо (24), Мун Сон Мин (70), Сук Хюн Жин (81)

Жанубий Корея - 23.Жо Хён Ву, 19.Ким Йонг Вун (20.Квон Кюнг Вун, 63), 15.Жунг Сонг Хюн (22.Парк Жи Су, 82), 2.Ли Йонг, 6.Парк Жу Хо (14.Хонг Чул, 75), 7.Хванг Ин Бом, 5.Жу Се Жонг, 10.Нам Таэ Хи (18.Мун Сон Мин, 51), 17.Ли Чунг Йонг (8.Ли Жин Хюн, 75), 26.На Санг Хо, 16.Хванг Уи Жо (9.Сук Хюн Жин, 69)
Захира: 1.Ким Сонг Гю, 21.Ким Жин Хёнг, 4.Ким Мин Жэ, 25.Ли Йоу Хён, 24.Ким Жунг Мин, 12.Ким Сонг Дэ.

Ўзбекистон - 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 7.Одилжон Ҳамробеков, 16.Отабек Шукуров - 17.Достон Ҳамдамов (6.Ҳусниддин Ғофуров, 74), 22.Жавоҳир Сидиқов (8.Икром Алибоев, 64), 15.Азиз Турғунбоев (10.Марат Бикмаев, 46) - 14.Элдор Шомуродов.
Захира: 12.Элдорбек Суюнов, 25.Ўткир Юсупов, 19.Владимир Козак, 18.Достон Турсунов, 4.Даврон Ҳошимов, 3.Егор Кримец.


                        МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!

- Эктор Купер қўл остидаги терма жамоамиз Австралиядаги йиғин доирасида бугун Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс Купер бошчилигидаги умумий ҳисобдаги олтинчи беллашувга айланади.

- Учрашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини эътиборингизга ҳавола этамиз.


- Жанубий Корея билан бўладиган бугунги баҳс ўзаро ўйинлардаги 16-тўқнашувга айланади. Ҳозиргача ўтказилган 15 ўйиндан 1тасида Ўзбекистон, 10тасида кореяликлар ва қолган 4 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

- Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари одатдагидек бугунги ўйинга 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланишни маъқул кўришган.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Энди эса ҳар иккала давлат мадҳиялари жаранг солади.

- Кичик янгилик. Эктор Купер сардорлик боғичини Анзур Исмоиловга топширган. Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов. Вице-сардор эса Игнатий Нестеров ҳисобланарди. Аммо майдонда Нестеров бўлишига қарамасдан бугун ҳам сардорлик боғичи Ливан билан ўйинда бўлгани каби Исмоиловга топширилган. 

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

4` Ҳозирча жамоалар позицион ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти. Ўйин асосан майдон маркази атрофида ўтмоқда. Тўп назорати кореяликлар томонида. 

9` Гол! Нам Таэ Хи! Кореянинг майдон марказидан бошлаган ҳужуми ўнг қанотдан ривожлантирилди ва жарима майдончасига ошириб берилган тўпга ҳимоячилар қаровисиз қолган Нам Таэ Хи аниқ зарба йўллади - 1:0.

10Жанубий Кореянинг қанотдан уюштираётган ҳужумлари хавфли тус олмоқда. Ҳозирча Корея ҳужумда босимни кучайтирмоқда. Биз эса ҳимояланиш билан оворамиз. 

14` Ташаббус тўлиқлигича рақиб томонида. Биз тўпсиз ҳаракатланиш билан бандмиз. Майдон марказида ўйинни ўз қўлига оладиган ва ҳужумларга йўналиш берадиган етакчи кўзга ташланмаётгани сезилмоқда.

18` Ли Чунг Йонг марказдан осонлик билан жарима майдончаси олдига яқинлашиб дарвоза томон кучли зарба йўллади. Нестеров хавфни бартараф этди! 

20` Жанубий Корея жарима зарбасини амалга оширди. Аммо рақибнинг ушбу стандарт вазиятидан бўлган уриниши бесамар кетди. Нестеров бу вазиятда ўзи томон келган тўпни осонлик билан ушлаб олди. 

22`Ҳозирча бизда ҳужумда деярли имконият туғилмаяпти. Баъзи вазиятларда қанотлардан ҳужумга ўтишга бўлган уринишлар муваффақиятсиз тугамоқда. 

23Жанубий Кореянинг кетма-кет ҳужумлари хавфли тус олмоқда. Таянч ҳудудида ўйнаётган ярим ҳимоячиларимиз тўпни оддий вазиятларда йўқотишмоқда.

24Гол! Хванг Уи Жо!  Терма жамоамиз ўйинида ПАРОКАНДАЛИК! Ҳимоя чизиғида муаммолар! Навбатдаги ҳужум ва стандарт вазияти кореяликларга голни тақдим этди. Аввалига Нестеров томонидан ажойиб сейв амалга оширилди, бироқ иккинчи уринишда рақиб ҳужумчиси Хванг Ум Жо дарвозани осонлик билан кучли зарбаси билан ишғол этди - 2:0.

26Майдон марказидаги парокандалик ўйинимизни мувозанатдан чиқариб юбормоқда. Мудофаа чизиғимиз эса рақибнинг босимига дош беролмаяпти. Купернинг иккинчи рақам остида танлаган тактикаси мазкур баҳсда умуман иш бермаяпти. Қарши ҳужумга ўтиш имкониятларидан эса фойдалана олмаяпмиз. Тўпни ҳимоядан ҳужумга олиб чиқиши лозим бўлган таянч нуқтасидаги футболчиларимиз ҳозирча кўриниш беришмаяпти.

28` Тўп Жанубий Корея футболчиларига тушганда юрак "дук-дук" урмоқда. Чунки уларнинг ҳужумга ўтишга бўлган деярли ҳар бир уриниши жуда хавфли кўриниш олмоқда.

31` Ҳужумда нима қилиш керак, деган савол билан ўйнаётгандек таассурот қолдирмоқда терма жамоамиз. Эктор Купер танаффусда футболчиларнинг мазкур саволига жавоб излаши лозим.

37` Ниҳоят! Ниҳоят терма жамоамиз рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Аниқ зарба! Сидиқовнинг кучсиз чиққан зарбасини рақиб посбони ушлаб олди. Сидиқовнинг зарбасидан руҳланган футболчиларимиз яна бир марта бу ишни такрорлашди. Аммо Турғунбоевнинг ҳам уриниши Жо Хён Вуга ортиқча қийинчилик туғдирмади.

42Жанубий Корея тўп назоратини бизга топширди. Аммо позицион ҳужум ташкил этишда муаммоларга дуч келяпмиз. Азиз Турғунбоев узоқ давом этган ҳужумни узоқдан йўллаган зарбаси билан якунлади. Дарвозабон яна ўз ўрнида. 

- Ўтган вақт шуни кўрсатяптики, терма жамоамиз тўп билан яхши ва енгил ҳаракатланмоқда. Тўпсиз эса ҳимояланишда довдираб қоляпмиз. Мазкур хулосага анча аввал келинган. Аммо Купернинг танлаган тактикаси ва услуби бизнинг мазкур устунлигимиз билан ҳамоҳанг эмас. Бунга эса камида Осиё Кубогига қадар кўнишга мажбурмиз. Якуний хулоса январда бўладиган қитъа чемпионатида берилади. Ҳозирча Купернинг тажрибасига таяниб турамиз. 

- Биринчи тайм тугади. Танаффус! 

Биз учун жуда қийин ўтган тайм статистикаси билан мазкур ҳавола орқали танишинг

46` Иккинчи тайм бошланди!

- Танаффусда таркибда ўзгариш руй берди. Азиз Турғунбоев ўрнига Марат Бикмаев тушди.

Телеграм каналимизда учрашувда киритилган голларнинг видеоси жойланди!

- Жанубий Кореянинг дастлабки гол муаллифига айланган Нам Таэ Хи жароҳат олди. Рақиб таркибида мажбурий ўзгариш. Унинг ўрнига Мун Сон Мин тушди.

55`Жанубий Корея хотиржамлик билан ўйинни назорат қилмоқда. Ҳозирча иккинчи таймда темп баланд эмас. 

60` Ўйинимизда агрессия, қувват йўқ. Тўпсиз анча вақт ҳаракатланган футболчилар иккинчи бўлимга келиб чарчаб қолишгани ҳам сезилиб қолмоқда. Рақиб эса тўп билан ортиқча юругмасдан тизгинни ўз қўлида ушлаб турибди.

62` Купернинг услубида ўйнаётган терма жамоамиз фонида Жанубий Корея "Манчестер Сити"дек кўринмоқда.

63` Жанубий Кореяда ўзгариш: Ким Йонг Вун ўрнига Квон Кюнг Вун майдонга туширилди.

64` Терма жамоамизда ўзгариш: Сидиқов ўз ўрнини Алибоевга бўшатиб берди.

68` Марат Бикмаевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ манзил томон йўналтирилди.

69` Хванг Уи Жо ўрнига Сук Хюн Жин майдонга тушди.

70` Гол! Мун Сон Мин! Анчадан буён пишиб келаётган гол юзага чиқди. Захирадан майдонга тушган Мун Сон Мин ўзининг ажойиб ва кучли зарбаси билан таблодаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

74` Терма жамоада ўзгариш руй берди: Достон Ҳамдамов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга чиқди.

75` Жанубий Кореяда ўзгариш: Парк Жу Хо ўрнига Хонг Чул ва Ли Чунг Йонг ўрнига Ли Жин Хюн майдонга туширилди.

77` Жуда ғариб ва қўрқоқ ўйин. Жанубий Кореядан жуда кўп ютқазганмиз. Аммо бу каби курашсиз ва ҳеч нарса қила олмасдан ўйнаган баҳсни эслаш қийин. Корея анча хотиржам ва бемалол ўйнаётгани кишини ранжитмоқда.

81` Гол! Сук Хюн Жин! Бўлдида энди! Етар энди-а? 

82` Жанубий Кореяда навбатдаги ўзгариш руй берди. Жюнг Хён Сон ўрнига Парк Жи Су майдонга тушди.

85` Уят! Бундай ожиз ва кучсиз, нима қилишни билмай қоладиган терма жамоамизни кўрмагандик. Купер, қани ўйин? Купер, шуми супер ўйин? Нималар бўляпти? 

Купер қўл остида шармандаларча мағлуб бўлдик! Таблодаги ҳисоб ўз йўлига, ўйин ва ҳимоядаги ҳаракатлар нолга тенг! Аламли мағлубият!

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика