Latest news

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  5 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Жанубий Корея олдидан Иордания синови News

Жанубий Корея олдидан Иордания синови

Миллий терма жамоамиз Жанубий Корея билан муҳим учрашув арафасида 10 ноябрь куни “Пахтакор” стадионида Иордания билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Кореяга сафар олдидан мазкур рақиб билан тўқнашувда имкон қадар жамоа ва футболчиларнинг ҳолатини яхшилаб олиш лозим бўлади.

ИОРДАНИЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил этилган йили:
1949
ФИФА аъзоси: 1956
Расмий вэб сайти: www.jfa.com.jo
Президенти: Шаҳзода Али Бин Ал Ҳуссайн
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 121191
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 4941
Клублари сони: 102
Футбол расмийлари сони: 6231


Иордания футбол ассоциацияси 1949 йилда ташкил этилган ва 1956 йилдан ФИФА аъзоси ҳисобланади. Бу мамлакат футбол тарихидаги энг катта натижа ҳозирча Осиё Кубогида икки марта чорак финалга етиб келингани бўлган. Ушбу мусобақада иорданлияликлар ўша икки сафар қатнашганлар холос. Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги энг яхши кўрсаткич ушбу саралаш баҳсларида кузатилиб турибди. Иорданияда футбол асосан 1990-йилларнинг ўрталаридан ривожлана бошлади. Лекин ҳозиргача ҳам миллий терма жамоа қитъа грандлари қаторига қўшилгани йўқ. Мамлакатда жами 102 футбол клуби фаолият юритади. Профессионал футболчилар сони эса 5 минг нафарга яқин.

Мамлакатда учта лига мавжуд. Юқори лигада 12 жамоа кураш олиб боради. У 1944 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Биринчи лигада 14, иккинчи лигада эса 18 жамоа иштирок этади. Иорданиянинг энг машҳур жамоалари сифатида “Ал Виҳдат”, “Ал Файсали” ва “Шабаб Ордун”ни эътироф этиш мумкин. “Виҳдат” келиб чиқиши Фаластинга тақалган иорданияликлар томонидан ташкил этилган жамоа бўлгани сабабли “Файсали” билан кескин рақобатга эга. Жамоалар миллий чемпионатдан ташқари икки кубокда ғолиблик учун курашишади.

ИОРДАНИЯ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби:
“Ал Нашама”
Бош мураббийи: Абдуллоҳ Абу Зема
Сардори: Амир Шафи
Стадиони: “Қирол Абдуллоҳ”
ФИФА рейтингидаги ўрни: 104
Энг юқори ўрни: 37 (2004, август)
Энг қуйи ўрни: 152 (1996, июль)
Биринчи расмий ўйини: Сурия – 3:1 (Миср, 1953 йил 1 август)
Энг йирик ғалабаси: Непал – 9:0 (Амман, 2011 йил 23 июль)
Энг йирик мағлубияти: Япония – 0:6 (Сайтама, 2012 йил 8 июнь)
Миллий терма жамоа илк халқаро учрашувини 1953 йилда ўтказган. Катта муваффақиятларга эришиш насиб этмагани ҳақида ёзиб ўтдик. Охирги пайтлардаги салбий натижалар туфайли ФИФА рейтингида 104-поғонага тушиб кетди. Иордания уй ўйинларини Амманда жойлашган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида ўтказади. Стадион 20 минг томошабинга мўлжалланган.


ИОРДАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ
Тўлиқ номи:
Ал Мамлака ал Урдуния ал Ҳашимия
Пойтахти: Амман
Ҳудуди: 92300 кв.км.
Аҳолиси: 6,5 млндан ортиқ
Пул бирлиги: динор
Расмий тили: араб


Иордания терма жамоасини собиқ футболчи Абдуллоҳ Зема бошқармоқда. У 2015 йилдан бери бу лавозимда ишлаётган 6-мураббийдир. Март ойида терма жамоани икки учрашувда англиялик Харри Реднапп майдонга олиб тушганди.

Абдуллоҳ Абу ЗЕМА
Туғилган санаси
: 04.04.1976
Туғилган жойи: Амман, Иордания
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1994–2006 “АЛ Виҳдат”.
Иордания терма жамоасида 1996–2004 йилларда 82 ўйинда 13 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 2013–2015 “Ал Виҳдат”, 2016 йилдан Иордания терма жамоасида.


Ўзбекистон билан ўйинга чақирилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Мотаз Ёсин ("Ал Файсали"), Абдуллоҳ Ал Зуби ("Ал Рамза"), Ёзид Абу Лайла ("Шабаб Ордун").

Ҳимоячилар: Тариқ Ҳаттаб ("Ал Масри", Миср), Иброҳим Алзаваҳреҳ ("Ал Ҳалиж", Саудия Арабистони), Қусай Ал Жаафреҳ ("Зат Рас"), Моҳаннад Хайруллоҳ ("Ал Жазира"), Эҳсон Ҳаддад ("Ал Ҳуссайн"), Ёсир Равашдеҳ ("Ал Файсали"), Муҳаммад Дмейри ("Ал Виҳдат"), Муса Таъмари ("Ал Файсали"), Аҳмад Элиас ("Ал Виҳдат"),

Ярим ҳимоячилар: Саид Муржан ("Казма", Қувайт), Аҳмад Самир ("Ал Рамза"), Ражайи Аяд ("Ал Виҳдат"), Монзир Абу Амара ("Ал Виҳдат"), Ёсин Албакит ("Хатта", БАА), Язан Тҳалжи ("Ал Аҳли"), Абдуллоҳ Диб ("Ал Виҳдат"), Маҳмуд Алмарди ("Ал Аҳли")

Ҳужумчилар: Ҳамза Алдардур ("Ад Рамза"), Баҳа Файсал ("Ал Виҳдат"), Холид Алдардур ("Ал Рамза"), Юсуф Равашдеҳ ("Ал Файсали")



Беҳзод Назаров тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика