Жанлуижи Доннарумма: "Кутмагандим"
04 aug 2017 19:37
News
Жанлуижи Доннарумма: "Кутмагандим"
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Европа лигаси 3-саралаш босқичи жавоб учрашуви доирасида "Крайово" устидан қозонилган ғалаба (2:0)дан кейин мухлисларга раҳмат айтди.
"Қайноқ қабул учун мухлислардан миннатдорман. Мен буни кутмаган эдим, мени қабул қилишларидан хурсандман ва уларга "Милан" либосини кийганда боримни беришга ваъда бераман. Менга ҳеч нарса рўй бермагандек туюлди.
Мен доимо шерикларимга, улар эса менга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Биз яхши ишладик ва иккита қуруқ ғалабада бутун жамоанинг ҳиссаси тенг. Бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтаман. Кўп ўйинчилар ўзгарди, ҳозир ички муҳитда ўзаро тушунишни йўлга қўйиб олиш жуда муҳим. Бу ғалабани оиламга бағишлайман.
"Милан" либосида майдонга тушганимдан фахрланаман", - деди Доннарумма.

Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments