Жамшидбек Тўрақулов: “Нефтчи”нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман"
		
		18 aug 2019 21:22
        News	
	 
				 
				Жамшидбек Тўрақулов: “Нефтчи”нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман"
Бугун осон ўйин ўтказмадик. Қийин кечган учрашувда ғалаба қозондик. Насиб қилса “Нефтчи”нинг ғалабалари бардавом бўлади ва чемпионатни биринчи ўринда якунлаймиз деган умиддаман.
“Хоразм”га қарши жиддий тайёргарлик кўрдик, бугунги рақибларимиз яхши шаклланган жамоа эканлигини билардик. Шу сабаб бугун астойдил ҳаракат қилдик, жамоамиз мураббийлари кўрсатмаларига таянган холда бугун муҳим ғалабага эришдик.
Биласизлар, жорий мавсумни “Ифтихор” жамоасида бошлаган эдим, давралар оралиғида менга “Нефтчи” жамоасидан таклиф бўлди, келиб кўрикдан ўтдим ва шартнома имзоладим. Насиб қилса эндиликда астойдил ўйнаб, “Нефтчи”нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ҳар бир футболчида бўлгани каби мен ҳам келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушишни мақсад қилганман", – дейди Жамшидбек Тўрақулов.
Бекзод Толибов ёзиб олди.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments